Latest news

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  8 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

АПЛ. "Челси" марказий ўйинда иродали ғалабага эришди ёхуд Контедан мастер-класс! News

АПЛ. "Челси" марказий ўйинда иродали ғалабага эришди ёхуд Контедан мастер-класс!

Tags :  АПЛ
Англия премьер лигасининг 14-туридарн ўрин олган марказий ўйинда "Манчестер Сити" жамоаси ўз уйида "Челси"ни қабул қилди.


Муросасиз кечган баҳсда "Челси" футболчилари жами тўрт маротаба гол киритишди ва "Манчестер Сити" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аввалига Кэйхиллнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган "Сити" биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал этганди. Аммо танаффусдан сўнг "Челси" Браво қўриқлаётган дарвозани уч бора ишғол этишга муваффақ бўлди.

Диего Коста, Виллиан ва Азарнинг голлари учрашув тақдирини ҳал этди.

Ўйинда катта ташаббус Хосеп Гвардиола жамоаси тарафида бўлганига қарамасдан, Антонио Конте бошқарувидаги "Челси" тактик жиҳатдан айёр ва ақлли ўйин кўрсатди ва муҳим беллашувда жуда қимматли 3 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа "Челси" жамоаси Англия премьер лигасида пешқадамликни давом эттирди ва "Сити"дан 4 очкога узиб кетди.


АПЛ, 14-тур. Турнир жадвали.

Манчестер Сити – Челси 1:3

«Этихад Стэдиум»

Голлар
: 1:0 – 45, автогол Кэйхилл, 1:1 – 60 Диего Коста, 1:2 – 70 Виллиан, 1:3 - 90 Азар.

Манчестер Сити
– Браво, Отаменди, Стоунз (Ихеаначо, 78), Коларов, Сане (Клиши, 69), Фернандиньо, Сильва, Навас, Гюндоган (Туре, 76), де Брюйне, Агуэро.

Челси
– Куртуа, Кэйхилл, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Канте, Мозес, Педро (Виллиан, 50), Фабрегас, Азар, Диего Коста (Чалоба, 85).

Огоҳлантиришлар
: Отаменди (17), Канте (49), Навас (81), Чалоба (90), Фабрегас (90).

Четлатишлар
: Фернандиньо (90), Агуэро (90).


Rating: +24   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика