Latest news

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  6 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

АПЛ. 14-тур превьюси News

АПЛ. 14-тур превьюси

Tags :  АПЛ
Англия Премьер-лигасинингш 14-тур учрашувларини "Манчестер Сити" - "Челси" баҳси очиб беради.

"Манчестер Сити" - "Челси"

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" ва "Бёрнли"га қарши сўнгги икки баҳсда ирода кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунга жамоа етакчиси Яя Туренинг қайтиши сабаб бўлди. Аммо ноябрь ойида "шаҳарликлар" "Челси"дек рақибга дуч келишмади.

"Челси" ҳозир жуда яхши формада, улар кетма-кет 7 та учрашувда зафар қучишди, тўплар нисбати эса 19-1. Ўтган турда "аристократлар" 2:1 ҳисобида "Тоттенхэм"ни таслим этишган. Биринчи бўлимда Конте жамоаси суст ўйин кўрсатди, аммо бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Педро ажойиб зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда улар "шпорлар"дан бир бош устун эди. "Челси" ҳимояда ажойиб ўйнаб, ўйинни бошқарди.


"Шаҳарликлар" ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти, "Челси" эса қачон очко йўқотганини эслай олмайди. Бу баҳсда иккала жамоа ҳам гол уриши ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланиши мумкин.

Ушбу қарама-қаршиликка бағишланган тўлиқ превьюни қуйидаги ЛИНКда ўқишингиз мумкин.

Имкониятлар: 50% - 50%


"Вест Бромвич" - "Уотфорд"

"Вест Бромвич" чемпионат етакчиларидан учралган бир нечта мағлубиятдан сўнг, яна очко тўплашга киришиб кетишган ва сўнгги 3 та учрашувда мағлуб бўлишмади ва бу баҳсларда 7 очко ишлашди. "Вест Бромвич" ҳужум ва ҳимояда барқарор ўйин кўрсатмоқда ва айнан шу сабаб Тони Пьюлис шогирдлари 17 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

"Уотфорд" мезбонлар каби мавсумни яхши ўтказяпти ва жамоа дарвозабони Эурелио Гомеснинг кутилмаган хатоси, ўтган турда очко олишга имкон бермади. Аммо бу омадсизлик "Уотфорд"нинг турнирдаги жойига таъсир қилмади, улар 18 очко билан Премьер-лига жадвалида 8-ўринни эгаллаб туришибди.

"Вест Бромвич" жорий мавсумда уйдаги 6 та учрашувда 8 очко, "Уотфорд" эса меҳмондаги 6 баҳслда шунча очко тўплади. Жамоалар бу ўйинда дуранг қайд этишлари мумкин.

Имкониятлар: 50% - 50%


"Кристал Пэлас" - "Саутгемптон"

"Кристал Пэлас"нинг жорий мавсумдаги асосий муаммоси ҳимоядаги ишончсиз ўйин бўлиб келмоқда, жамоа ўтган турда 4 та гол урган бўлишига қарамай, 4:5 ҳисобида "Суонси"га мағлуб бўлишди. Уэльс жамоасидан учралган мағлубият "Кристал Пэлас" учун чемпионатдаги кетма-кет 6-омадсизлик бўлди ва Алан Пардью истеъфоси тез орада амалга ошиши мумкин.

"Саутгемптон" сўнгги ҳафтани муваффақиятли ўтказди, улар "Эвертон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди, Англия лига Кубогидан "Арсенал" чиқариб юборилди (2:0). "Авлиёлар"нинг асосий кучи - ҳимоядаги ишончли ўйин. Пюэл жамоаси меҳмонда барқарор эмас, улар 6 та учрашувда бор-йўғи 5 очко ишлашган.


"Кристал Пэлас" кўп уряпти ва ўтказиб юбормоқда, "Саутгемптон" эса ҳимояда яхши ўйнаб, қийинчилик билан гол урмоқда. Бу баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келиши мумкин.

Имкониятлар: 45% - 55%


"Сандерленд" - "Лестер Сити"

Ўтган турда "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятга қарамасдан, Дэвид Мойес шогирдлари яхши ўйин ўтказишди, футболчиларнинг кўзлари ёниб турган эди. "Сандерленд" сўнгги учрашувларда анча жонланди. Мойес жамоанинг ҳимоядаги ўйинини анча яхшилади ва бу тезда натижа бера бошлади.

"Лестер" Англия чемпионатида умидларни чиппака чиқаришда давом этмоқда, Раньери жамоаси кетма-кет 4 та учрашувда ғалаба қозона олмаяпти ва айни дамда АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Англия чемпионларини хавфли ҳудуддан бор-йўғи 2 очко ажратиб турибди. "Тулкилар"нинг меҳмондаги жуда ёмон ўйини туфайли, улар 6 та баҳсда 1 очко тўплашди.

"Лестер" сўнгги 4 та баҳсда "Сандерленд"га мағлуб бўлмаяпти, аммо рақибларнинг сўнгги натижалари ва "тулкилар"нинг статистикаси учрашув "қора мушуклар" фойдасига якунланиши мумкинлигини айтмоқда.


"Сток Сити" - "Бёрнли"

"Сток Сити" мавсумни омадсизлик билан бошлади, аммо улар ҳозир ажойиб формада ва барқарор очко тўплашмоқда. "Сток Сити" 16 очко билан айни дамда 11-ўринни эгаллаб турибди ва Хьюз жамоаси бу натижани янада яхшилаши мумкин.

"Бёрнли" - бу мавсумда уй жамоаси ҳисобланади, улар ўз стадионида мухлислари қаршисида ҳар қандай жамоага муаммолар туғдириши мумкин. Дайч жамоаси меҳмонда жуда ёмон ўйнайди, 5 та учрашувнинг 4 тасида мағлубият, бор-йўғи 1 очко тўпланган.

"Сток Сити" яхши формада, "Бёрнли" эса меҳмонда ўйнашни билмайди. Бу учрашувнинг натижаси қандай бўлишини сезиб турибсиз.

Имкониятлар: 60% - 40%


"Тоттенхэм" - "Суонси"

"Шпорлар" ўйинидаги инқироз туфайли жамоа Чемпионлар лигасини тарк этди, сўнгги турда эса улар "Челси"га мағлуб бўлишди. Почеттино шогирдлари уйдаги 6 та учрашувда 14 очко тўплашган.

"Суонси" барча турнирларда 11 та ўйинда ғалаба қозона олмади, ўтган турда эса улар "Кристал Пэлас"ни 5:4 ҳисобида таслим этишди. 3 очко яхши, аммо "оққушлар"нинг ҳимоядаги ўйини ишончли эмас. "Суонси" жорий мавсум меҳмонда уйдагидан кўпроқ очко тўплаган.


"Тоттенхэм" ҳеч қачон "Суонси"га мағлуб бўлмаган. Мезбонлар футболчиларнинг савияси туфайли ғалабага эришиши мумкин.

Имкониятлар: 60% - 40%


"Вест Хэм" - "Арсенал"

"Вест Хэм" 5 та учрашувда ғалаба қозона олмади, ўтган турда Билич шогирдлари "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнашди (1:1), чоршанбада эса улар Англия лига Кубогида "қизил иблислар"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Болғаурарлар"га барқарорлик етишмаяпти, улар ҳозир 12 очко билан 16-ўринни эгаллаб туришибди.

"Арсенал" ҳам Англия лига Кубогидан чиқиб кетишди, "Саутгемптон" "тўпчилар"нинг 19 та мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Аммо кубок баҳсида "Арсенал" захирадагилари билан ўйнади, асосий таркиб эса Лондон дербисига тайёрланди. "Арсенал" 16 мартдан бери меҳмонда мағлуб бўлмаяпти.


"Арсенал" ҳозирги ҳолатида "Вест Хэм"дан яхшироқ кўринмоқда.

Имкониятлар: 45% - 55%


"Борнмут" - "Ливерпуль"

"Олчалар" сўнгги учрашувларда жуда суст ўйин кўрсатишмоқда, улар сўнгги 5 учрашувда бор-йўғи 1 та ғалабага эришишди. "Халл Сити"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг (1:6) жамоа ўзига кела олмаяпти.

"Ливерпуль" ҳозир ўз ўйинидан роҳатланмоқда. Улар мавсумнинг кетма-кет учта ўйинида ўз дарвозаларини қуруқ сақлашди. "Қизиллар" АПЛнинг кетма-кет 11 та учрашувида мағлуб бўлмаяпти. "Ливерпуль" бу мавсум ким билан қаерда ўйнашни ўйлаётгани йўқ, улар майдон бўйлаб ҳаракатланиб, рақиб дарвозабонига гол "совға қилишмоқда". Айни дамда "Ливерпуль" 30 очко билан 2-ўринда кетмоқда.

"Ливерпуль" "Бормунт"га қарши аввалги 5 та учрашувнинг барчасида ғалабага эришган, бу баҳсда ҳам "қизиллар"нинг серияси давом этишига шубҳамиз йўқ.

Имкониятлар: 40% - 60%


"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед"

Мавсумни жуда яхши бошлаган "Эвертон" бироз сустлашди. Улар сўнгги 9 та учрашувда бор-йўғи 1 та ғалабага эришишди. "Эвертон" кучсиз рақиблар билан учрашувларда 19 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Манчестер Юнайтед"нинг жорий мавсумдаги ўйинини ёки жамоа иштирокидаги баҳс натижасини аввалдан айтишнинг иложи йўқ. "Фейеноорд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0), МЮ АПЛда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади, аммо Англия лига Кубогида худди шу жамоани 4:1 ҳисобида таслим этди. "Қизил иблислар" 20 очко билан 6-ўринда.


"Эвертон" инқирозда, "Манчестер Юнайтед"нинг сўнгги икки ойдаги ўйинини тушунтиришнинг иложи йўқ. Бу баҳсда натижани айтиш жуда қийин.

Имкониятлар: 45% - 55%


"Мидлсбро" - "Халл Сити"

"Мидлсбро" сентябрдаги ёмон натижалардан сўнг ўзига келиб олди. "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Лестер" билан дуранг уларга ишонч бағишлаган бўлса ажаб эмас. Айтор Каранка шогирдлари кучсизроқ рақиб билан яхши ўйин кўрсатмоқда.

"Халл Сити" ва "Мидлсбро" бу мавсум Чемпионшипни тарк этиб, Премьер-лигага қўшилди, аммо рақибдан фарқли ўлароқ, мавсумни яхши бошлаган "Халл" ҳозир ёмон ўйин кўрсатяпти. "Йўлбарслар" ҳимояда ишончсиз ўйнаб, гол уришда қийналишяпти. Улар сўнгги 10 та учрашувда 1 очко ишлашди.

"Халл Сити" Англия лига Кубогининг ярим финалига чиқди, аммо ушбу ғалаба футболчиларни жисмонан чарчатган бўлиши аниқ. "Мидлсбро" бу баҳсда зафар қучиши мумкин.

Имкониятлар: 60% - 40%

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика