Latest news

22:44Нодир Элибоев: "Ўз олдимизга қўйган барча мақсадларни бажардик. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари ўта кучли эмас"  0 22:21Суперлига. "Металлург" ва "Бунёдкор" Олмалиқда муроса кўчасини танлади. Бекобод ва Тошкент осмонида қора булутлар  13 21:53МЮ Англия термаси ҳимоячиси учун 45 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 21:23Расман: "Краснодар" дарвозабони ПСЖга ўтди!  2 20:53"Пахтакор" жаримага тортилди, Бўриевнинг қизил карточкаси бекор қилинди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  13 20:33"Милан" билан муваффақиятнинг янги бобини ёзамиз" — Паулу Фонсека  3 20:06Расман: Нури Шахин – "Боруссия Д" бош мураббийи  3 19:54Футзал. БМБ "Оил Стар"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, Ўзбекистон Кубогини ютди  10 19:33Шотландия сардори Робертсон: "Ҳар кимга муаммо ярата олишимизга аминмиз"  0 19:10ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"  2 18:43"ALFRAGANUS": Тошкентдан Германияга 5000 км, 1.500 км ортда қолди, гўзал Туркистон, қуриган Орол  14 18:34Евро-2024'нинг асосий аутсайдери қайси жамоа?  5 18:07МЮ Брэнтуэйт билан келишувга эришди  0 17:45"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?  2 17:23Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди  0

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади? News

"Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас" — ёхуд Бубанья қайси саволга жавоб беришни истамади?

"Андижон" жамоаси Про лиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтказмоқда.

Қизиқ факт шуки, Виктор Кумиков шогирдлари охирги 3та ўйиннинг барчасида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб ютуқни ўз томонига оғдириб кетди. Бунда таркибдаги бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилар катта ҳисса қўшишди, дея оламиз. Улар Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Шаҳбоз Эркинов. Авваллари "Манчестер Юнайтед"га Ферги-тайм ибораси ишлатиларди ва бу ҳозир ҳам оммалашган. Эндиликда эса ўзимизда ҳам бундай ном бор - "Андижон" - тайм. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканлигидан далолат",- дейди Кумиков "Шўртан"га қарши учрашувдан сўнг. Суҳбатдошимиз Владимир Бубанья ҳам мураббийининг гапига қўшилган ҳолда бир нечта саволларимизга жавоб берди. 

- Дастлаб кечаги учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз? "Шўртан" ўз майдонида ўйнаётган, биринчи рақамли жамоа бўлиши кутилган эди. Мазкур беллашувда тактика самара бердими ёки маҳорат?

- Бугунги кунда Ўзбекистонда осон ўйинлар қолмаган. Ҳеч бир жамоа ўйинларни осон ютганини кўрмадим. Ғузорда ҳам шундай бўлишини кутгандик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва ғалаба қозондик. Узоқ масофа йўл босиб келган ишқибозлар учун ҳақиқий хурсандчилик улаша олдик.

- "Андижон"нинг кетма-кет баҳсларда сўнгги дақиқаларда уч очкога эга чиқаётганини омадга қиёслаш мумкинми? Қизиғи омад ҳам ҳар доим эмас, 1-2та ўйинда келади...

- Виктор Болютович айтганларидек ҳозирга келиб жисмоний спорт формамиз яхши ҳолатга кириб бормоқда. Саволингизга жавоб шу. "Андижон"нинг ғалабалари тасодиф эмас. Ғалаба йўлида барча биргаликда меҳнат қиляпти. 

- Клубда маълум вақт муаммолар юзага келди. Ҳаттоки, жамоа сафар ўйинига бора олмай қолди. Бугунги кунда вазият ўнгланганми? Ғузорга бориб келишда ортиқча қийинчиликлар кузатилмадими?

- Ўша пайт қандайдир тушунмовчиликлар бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Ғалабалар футболчиларга қўшимча ишонч беряпти. Бўшашмаслигимиз ва тўхтаб қолмаслигимиз керак. 

- "Андижон" жамоасининг мухлислари ҳар ўйинда турлич тарзда охиригача қўллаб-қувватламоқда. Клуб уларга мавсум сўнггида Суперлига йўлланмасини совға тариқасида тақдим қилишга қодирми?

- Шу зайилда керакли очколарни қўлга киритишда давом этсак албатта мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир беллашувга жанговар руҳда ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади. 

- "Сурхон" билан боғлиқ воқеаларга батафсил жавоб бера оласизми? Сўнгги йилларда нима учундир айнан сиз билан муаммолар чиқиб келмоқда...

- Кечирасиз, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Уларга фақат омад тилайман.


 Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика