Latest news

23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  5 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  7 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  11 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан News

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан

"Бургутлар" ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионатининг асосий кашфиётларидан бирига айланди.

Суперлигага қайтган клуб биринчи мавсумида еттинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, юқорироқ ўринни банд этиш имкониятига эга эди.

"Андижон" мавсум оралиғида қандай ўзгаргани ҳақида тўхталамиз. 

Таркиб ва трансферлар

Аввало Рубин Хебайнинг жамоадан кетганини қайд этиш керак. Албаниялик футболчи ўтган мавсум "Андижон"ни олдинга бошлади: "гол+пас" тизимида 15 очко тўплади, бу жамоанинг Суперлигадаги голларининг ярмидан кўпини ташкил этади ("Андижон" жами 27 та гол урганди). Хебайнинг иштироки юқори баҳоланди – ПФЛ уни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олди.



Қишда Хебай Саудия Арабистонининг иккинчи дивизионига йўл олди ва у ерда "Ал Оруба"га элитага чиқиш вазифасини бажаришда ёрдам беради. Рубиннинг янги жамоаси ҳозир учинчи ўринда ва Саудия Арабистони Про-лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Тез орада Хебайни Неймар, Роналду, Фабиньо, Канте, Бензема, Мане ва бошқа юлдузларга қарши ўйинларда кўришимиз мумкин.

Хабайдан ташқари Сардор Абдунабиев, Дилшод Комилов, Бобур Фарҳодов, Иброхим Ғанихонов ва Аббос Эргашбоев "Андижон"дан кетишди. Улардан фақат Абдунабиев ва Комилов асосий ўйинчилар бўлган, шу боис андижонликлар ўтган йилги асосий таркибни сақлаб қола олди дейишимиз мумкин.

Кучайишга келсак, жамоага қуйидагилар келиб қўшилишди:

Суннатилла Абдуллажонов ("Нефтчи");

Бектемир Абдуманнонов ("Металлург");

Шерзод Эсанов ("Олимпик", ижарадан қайтди);

Максим Сарраф (ЦСКА);

Демир Имери ("Атирау");

Абубакир Режаббоев ("Андижан-SGS");

Марлен Чобанов ("Турон");

Лука Згурский (ЦСКА);

Шаҳром Самиев ("Милсами");

Рустам Турдимуродов ("Пахтакор").



Албатта, Хебайнинг кетиши "Андижон"ни кучсизлантирди, аммо унинг ўрнига 3 нафар ҳужумчи олинди! Лука Згурский – ЦСКАнинг 18 ёшли тарбияланувчиси, Россия U-21 терма жамоаси футболчиси. Рустам Турдимуродов ўтган йили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган, ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли ўйинчи. Шаҳром Самиев Молдованинг "Милсами" клубидан сотиб олинган, яқинда ўтказилган Осиё Кубогида Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйнаган форвард Эҳтимол, уларнинг баъзилари ўтган йили Хебай каби тўпурарлик қилар.

Бектемир Абдуманнонов, Шерзод Эсанов ва Марлен Чобановни кузатиш ҳам қизиқ. Македониялик янги футболчи Демир Имери ҳозирча "сирли тулпор" бўлиб қолмоқда, худди шу нарсани суриялик 18 ёшли дарвозабон Максим Сарраф ҳақида ҳам таъкидлаш мумкин.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари

"Андижон" жамоасининг илк йиғини қўшни Тожикистонда бўлиб ўтди. Шундан сўнг жамоа Туркияга йўл олди. "Андижон" қишки йиғиннинг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар келтирилган:

15 январь| "Хўжанд" (Тожикистон) – "Андижон" 1:8

Голлар: Эркинов (хет-трик), Ильдар Маматказин, Бердиев, Бекмуратов, Абдуғаниев, Арвеладзе.

27 январь | "Андижон" – Корея Республикаси олимпия термаси 0:0 

1 февраль |"Андижон" – ЦСКА (Россия) 0:2

4 февраль |"Андижон" – "Селимбар" (Руминия) 0:0

4 февраль |"Андижон" – "Сабуртало" (Грузия) 1:2

Гол: Бекмуратов.

9 февраль |"Андижон" – "Белуша" (Словакия) 1:1

Гол: Арвеладзе.

12 февраль |"Андижон" – "Корвинул" (Руминия) 0:5

12 февраль |"Андижон" – "Канвон" (Корея Республикаси) 1:1

Гол: Ислом Маматказин.

21 февраль | "Андижон" – "Арал" 1:2 

Гол: Абдуллажонов.

26 февраль | "Андижон" – "Динамо" 0:0

"Андижон" қишки йиғинда жами 10 та учрашув ўтказди. Жамоа фақат бир марта ғалаба қозонди, беш марта дуранг ўйнади, яна тўрт марта рақибларга имкониятни бой берди.

Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

Ушбу қишки танаффусда "Андижон" раҳбарияти ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.


Бошқа маълумотлар

"Андижон"нинг 2024 йилги мавсумдаги янги техник ҳомийси Даниянинг "Hummel" компанияси бўлади. 27 февраль, сешанба оқшомида (ушбу мақола ёзилган кун) клуб ҳали янги мавсум учун либос ва экипировкаларига эга бўлмади – улар Европанинг қайсидир нуқтасида божхонада қолиб кетган, шекилли.



"Андижон"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Андижон" тахминан қуйидаги таркибда майдонга тушади:

Литовка, Ғуломов, Ильдар Маматказин, Чобанов, Азимов, Тоиров, Арвеладзе, Абдуманнонов, Абдуғаниев, Эсанов, Самиев (4-2-3-1).


Николай Егоричев

Rating: +8   

Comments

   
29 feb 13:37:17
assassin
бу маматказинлар орифни угилларими
   
29 feb 06:55:11
Akm82
Таркибни элон қилдими
   
28 feb 23:14:13
Zikrullo
Экириповка= экипировка
   
28 feb 15:34:59
Баходир Рахманов
Ишкилиб форма топилсинда. Кизик факт 1991 йил собик иттифок 1-лигасида Навбахор ва Нефтчи уйнаган. Навбахорга Германиядан "Адидас" фирмаси формаси вактида келиб мавсумни янги формада бошлаган "Нефтчи" эса мавсум бошида экипировкасиз бошлаган эди.
championat.asia
Яндекс.Метрика