Latest news

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  16 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  2 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  9 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   12 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  10

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз» News

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз»

«Андижон» клуби мавсумни шиддатли бошлади.

Буни дастлабки учта учрашув ҳам кўрсатиб қўйди. Олдинда эса «Бургутлар»ни «Насаф»га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда.

Голлар уришда фаоллик кўрсаётган «Андижон» куни кеча ўз майдонида Қирғизистон U20 термасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этди ҳамда рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Голлардан бирига черногориялик легионер Армин Бошняк муаллифлик қилди. У бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-Армин, Қирғизистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

-Бу биз учун яхши даражадаги ўртоқлик ўйини бўлди. Бундай ўйинни жамоамизга катта фойдаси бўлади, деб ўйлайман. «Насаф»га қарши учрашувга тайёргарлигимизни янада кучайтирамиз.

-30 март куни «Андижон» клубини ниҳоятда муҳим ўйин кутмоқда. Сиз бўлажак учрашувдан нима кутяпсиз?

-Биз ҳар бир ўйинда қилганимиздек, доим 100 фоиз имкониятимизни ишга солиб, бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Ҳамиша яхши натижага умид боғлаймиз.

-Умуман айтганда, «Андижон» янги мавсумни яхши бошлади. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нимада?

Бизнинг яхши натижаларимиздаги асосий сабаби шундан иборатки, биз яхши шуғулланамиз ва тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша. Бунга жамоа ичидаги атмосфера катта ёрдам беради. Қолаверса, янги футболчиларни танлашда ҳам анча омадли бўлдик. Яхши ўйинчилар таркибимизга қўшилишди.

-Клуб 3 та учрашувда 8 та гол урди, ўртоқлик ўйинида эса 3 та. Кўриниб турибдики, жамоа жуда тажовузкор ўйнамоқда.

-Ҳа, биз кўп гол уряпмиз. Бунинг учун айнан шунинг устида кўпроқ ишлаяпмиз. Ушбу киритилаётган голлар учун бутун жамоа олқиш олишга ҳақли. Бу бутун жамоанинг меҳнати сарамаси ўларо киритилаётган голлардир. Биз киритаётган голлар учун бутун жамоа ҳурматга лойиқ.

-Сиз чемпионатда ва ўртоқлик ўйинларида биттадан гол урдингиз. Бу борада сизда ҳам гол уришга чанқоқлик кўриняпти. «Насаф» билан беллашувда ҳам гол ура оласизми?

-Мен миллий чемпионатда ҳам, ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ураётганимдан хурсандман. Бу йилда голлар уришга жуда ташнаман ва буни ниҳоятда хоҳлайман. Имкон қадар кўпроқ голла уриб жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан ва бу менинг мақсадим.

-«Бобур Арена»даги муҳит ва сизга ва жамоага қандай таъсир кўрсатяпти? Масалан, олдин тўп сурган клубларингизда шундай муҳитни кўрганмисиз?

-Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз. Кийим алмаштириш хонасида, жамоа ичида, бутун шаҳарда, умуман барчаси ажойиб ва мухлисларимизнинг ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши ҳам сабаб бўлмоқда. Улар бизни мана шундай яхши натижаларга етаклаб келишяпти. Улар бўлмаганида бу каби ўйин кўрсата олмаган бўлардик.

-30 март оқшомида бўлиб ўтадиган учрашув олдидан мухлисларга нима дея оласиз?

-Ишқибозларимизга катта раҳмат. Уларнинг ёрдами билан яна ғалаба қозонамиз, деган умиддаман.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

+2   
26 mar 11:33:09
Asqarov Tursunboy
Хамма факат Насаф навбахор Нефтчи хакида гапириб макташябди Андижонди назардан кочиришябди бу йил хаммасига бош огриги бу́лади Камида 3 у́ринди олсаям ажабланмаймиз максади жиддий бу йил
+2   
26 mar 11:16:43
Фк Аsaka
Яша Башнякжон 30-Куни хам стадиондан коллаж кувватлаб турамиз омад Андижонга
+1   
26 mar 16:12:56
jasur
Давай Анжан негативларни огзини йопиб таша коркнчли бобур аренада йодирамиз
+1   
26 mar 13:56:24
Abdulboyis Karimov
Анжан Купкина урни йук мухлисларни этибор берма Анжан Халки учун галабалар бардавом булсин.
+1   
26 mar 13:52:19
Abdulboyis Karimov
Анжан только победа Ми болельщики стабой!!!
+1   
26 mar 13:37:13
chelsea
Reply to comment by Bek_Real
Вахима килманг. Андижон жорий мавсум аутсайдерлари ва молиявий инкирозда булган бунёдкор ва сурхонни ютди холос.
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
   
27 mar 15:44:17
Bek_Real
Reply to comment by Asqarov Tursunboy
Вой шунаками мен билмабман сиз Билан узоги Билан биринчи даврадан кейин гаплашамиз
Албатта, биринчи давра якунида Андижон энг баланди 6-,уринда булади
   
27 mar 12:36:20
Asqarov Tursunboy
Reply to comment by Bek_Real
Вахима килманг. Андижон жорий мавсум аутсайдерлари ва молиявий инкирозда булган бунёдкор ва сурхонни ютди холос.
Вой шунаками мен билмабман сиз Билан узоги Билан биринчи даврадан кейин гаплашамиз
   
26 mar 23:02:58
Davronbek Abduvaliev
Қойил, кўз тегмасин.
   
26 mar 23:02:41
Davronbek Abduvaliev
Қойил, кўз тегмасин.
   
26 mar 22:37:44
Bek_Real
Reply to comment by Abdulboyis Karimov
Анжан только победа Ми болельщики стабой!!!
Русчани билмасангиз узингизча керилиб русчада ёзмай куяверинг
   
26 mar 13:51:27
dessi anvar
анди жириллама
   
26 mar 13:43:06
Bek_Real
Reply to comment by chelsea
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
Утган йили навбахор ва пахтакордан канакасига 4 очко олади, ахир сафарда икковига хам маглуб булганку. Кейин утган йилги нарса тарихда колди
   
26 mar 13:41:28
Bek_Real
Reply to comment by chelsea
Õtgan mavsum navbahorda 4 paxtakordan 4 nasafdan 4 achko oldi bunga nma diysz
Тарих....утган йили пахтакор чемпион булган.
   
26 mar 13:17:13
Axrorbek Studio
Reply to comment by Asqarov Tursunboy
Хамма факат Насаф навбахор Нефтчи хакида гапириб макташябди Андижонди назардан кочиришябди бу йил хаммасига бош огриги бу́лади Камида 3 у́ринди олсаям ажабланмаймиз максади жиддий бу йил
Shunisiyam yaxshi kamro bosim boladi klubga i
championat.asia
Яндекс.Метрика