Latest news

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  2 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  28 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  14 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  13 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  58 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36

Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" News

Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Ўзбекистонда яшаб келаётган христиан динига мансуб инсонларни "Пасха" байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, жароҳатлар ва йўқотишлар бизга панд бераяпти. Ўша Жасур Хакимов билан боғлиқ вазиятни ҳам шу факторлар қаторига қўшса бўлади. Ҳаракат қилдик, бироқ бизнинг кунимиз эмас экан. "Навбаҳор"га навбатдаги баҳсларда омад тилайман.

- Бугунги мағлубиятга асосий сабабни нима билан изохлайсиз?

- Айтиб ўтдим, йўқотишлар. Жамоа таркиби янги, вақт керак. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин руҳиятга ҳам кўп нарса боғлиқ. Назаримда бугун кучли таркибга эга "Навбаҳор"га ўйиндан олдиноқ мағлуб бўлиб майдонга тушгандек кўринаяпмиз.

- Ўтказиб юборилган голлар дарвозабон хатоси билан боғлиқми?

- Дарвозабон ёки бошқа футболчи майдонга тушиш учун тайёрлиги ҳақида шифокор билан гаплашамиз. Рақобат бор, ва бу биз учун муҳим. Ютқазганимизда фақат дарвозабон айбдор бўлмайди.


Rating: -4   

Comments

   
06 may 22:12:10
Janob.bek
Бир чиройли Навбахорда болларни югуртириб юрудинг эххх майли
championat.asia
Яндекс.Метрика