Latest news

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  53 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  18 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа" News

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа"

"Қўқон-1912" таркибига Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан келиб қўшилган Акмал Холмуродов билан жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Акмалжон жамоамизга хуш келибсиз. Қўқонга келишингиз қандай амалга ошди?
– Мени Қўқонга жамоа бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов таклиф қилдилар. Биз Нўъмон ака билан бир-биримизни яхши биламиз. “Пахтакор” жамоасида бирга ишлаганмиз. Бош мураббий бу йил жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини , келгусида режалар янада юқори эканлигини айтганларидан сўнг мен таклифни қабул қилдим.Албатта ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоада тўп суришни истайди.

– Жамоанинг машғулотларида қатнашмоқдасиз, “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга ҳам тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Қўқон жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Кўплаб футболчилар билан эскидан дўстлигимиз борлиги учун жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. Жамоадаги ташкилий ишлар эса мени лол қолдирди. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотлар жуда қизиқарли ва жиддий тарзда ўтказилмоқда. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ, ички муҳит ҳавас қиларли даражада. Мен ўйлайман бу йилги мавсумда Қўқонлик мухлислар ўзлари кутаётган жамоани майдонда кўришади. “Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳатто биз дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик. Биринчи бўлимни ўзидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз якунда натижага ўз таьсирини ўтказди деб ўйлайман.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика