ОКМК – "Ал Сиб" учрашуви трансляция қилинадими? News

ОКМК – "Ал Сиб" учрашуви трансляция қилинадими?

"Спорт" телеканали Олмалиқ шаҳрига ўз ишчи-гуруҳини юборади.

"Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, учрашув "Спорт-2" каналида намойиш қилинади.

Аввалроқ ЎзПФЛ беллашув энг камида YouTube платформаси орқали жонли кўрсатилишини, мазкур баҳсни МТРК телеканали ёки бошқа иловалари орқали намойиш этилиши масаласи тез орада ҳал бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика