Latest news

21:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:2 (матнли трансляция)  26 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  0 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  8 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  8 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  3 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  12 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  13 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  9 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  14 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  12 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  11 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  69

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим” News

Абдулла Абдуллаев: “Рақобатдан чўчиганимда АГМКга келмасдим”

2018 йилдан буён “Бунёдкор” клубида тўп тепиб келаётган Абдулла Абдуллаев фаолиятини АГМКда давом эттирадиган бўлди.

 Футболчи олмалиқликлар билан шартнома имзолади. Шундан сўнг у билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- “Миржалол ака Қосимовнинг таклифи билан АГМК билан келишувга эришдим. Клуб мен билан анчадан бери музокара ўтказиб келаётганди. Шу вақтда мен “Бунёдкор” раҳбарияти билан ҳам гаплашиб олгандим. Чунки яширинча музокара ўтказишни истамагандик. Барчаси яхши кечганидан сўнг олмалиқликлар билан икки йиллик шартнома имзоладим",- дейди Абдулла Абдуллаев.

АГМКдаги рақобат ҳақида

- Албатта, рақобат бор жойда доимо ўсиш кузатилган. Бу жамоада ҳам кучли рақобат борлигини биламан. Мен бунга тўлиқ тайёрман. Ўз устимда кўпроқ ишлашда давом этмоқчиман. Агарда АГМКдаги рақобатдан чўчиганимда, бу клубга келмаган бўлардим. 

“Бунёдкор”ни тарк этиши борасида

- Биласизми, “Бунёдкор”да ажойиб мавсумларимни ўтказганман. Шу даражага келишимга айнан ушбу жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Ёшлигимдан тарбиялаган клубим ҳисобланади. Албатта жамоани тарк этиш осон бўлгани йўқ. Қийин қарорлардан бирини қабул қилдим. Менинг қароримни тўғри тушунишгани учун клубнинг раҳбарияти, мураббийлари ва бошқа ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Бошқа жамоалардан таклиф тўғрисида

- Яширмайман, бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлди. Бироқ мен ҳозир уларни номларини айта олмайман. Чунки ҳурматсизлик қилган бўламан. Лекин менга ишонч билдириб, ўз сафига чақирган жамоаларга раҳмат. АГМКни танлашимда дадам билан маслаҳат қилган ҳолда шундай қарорга келдим. 

Янги мавсум борасида

- АГМК билан шартнома имзолашимдан аввал жамоа бош мураббийи Миржалол ака Қосимов билан гаплашдим. Янги мавсумда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, мамлакат чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Шу мақсадларни амалга ошириш учун охиригача ҳаракат қиламиз. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Ишонаманки, қўйилган вазифани бажарган ҳолда клуб тарихини ёзишни уддасидан чиқа оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика