Latest news

09:09Жанлуижи Доннаруммага Европанинг яна бир ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  0 08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  0 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  1 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  11 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  6 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  19 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  12 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди News

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди

Кеча Андижонда бўлиб ўтган «Андижон» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган «водий дербиси» мухлислар ўртасида юқори қизиқишга сабаб бўлди.

Водийда бўладиган ҳар қандай дербини мухлислар интиқлик билан кутишади. Кеча эса ҳудудий жиҳатдан ҳам, турнир жадвалида ҳам бу жамоаларнинг «қўшни» эканлиги ўйинга бўлган қизиқишни икки хисса орттирди. Қўқонлик Маликжон Мелиқўзиев 64 ёшда бўлишига қарамасдан дербини ўйингоҳда кўриш учун Андижонга велосипедда йўлга чиқдилар. Бугун Маликжон амакини «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳга таклиф қилишди.

«Қийналмадингизми амаки?» деган саволга Маликжон амаки «Эрталаб соат 6 да йўлга чиқиб Андижонга тушдан кейин соат 3 ларда етиб бордим. Андижоннинг Қўқонга нисбатан бироз баландроқда жойлашганлиги сабабли мўлжаллаганимдан бироз секинроқ етиб бордим. Бироқ ўйиндан сўнг барча чарчоқлар эсдан чиқиб яна куч-қувватга тўлиб қолгандай бўлдим. Барча футболчилар ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ғалабалар давомли бўлсин. Сизлар ғалаба қозониб турсаларинг биз мухлислар чарчамаймиз», деб жавоб қайтарди.

Жамоа аъзолари жонкуяр мухлисга миннатдорчилик тариқасида «Қўқон-1912» жамоасининг оригинал футболкасини совға қилишди. Шунингдек Маликжон амакига навбатдаги турда бўладиган «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинга марказий сектордан чипта ҳам тақдим қилинди. Энди Маликжон амаки севимли жамоасининг сафар ўйинларига жамоа ҳисобидан текинга бориши мумкинлиги фахрий мухлисни беҳад қувонтирди. Зеро футбол мухлислар учун ўйналади. Биз фидоий мухлис Маликжон амакига соғлик – саломатлик тилаймиз.


 


Акрамжон Мамадалиев.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика