Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров: "Олмалиқ"да рақобат жуда катта"
11 jan 2016 18:30
News
Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров: "Олмалиқ"да рақобат жуда катта"
"Бунёдкор"га қарши ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг "Олмалиқ" ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакабаров ўз фикрларини билдирди.
"Декабрь ойида Олмалиқ шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни бошладик. Янги йил байрамидан сўнг иккинчи йиғин бошланди. "Бунёдкор"га қарши баҳс йилдаги илк учрашув бўлди. Мураббийлар кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб олишди. "Бунёдкор" билан ўйин осон кечгани йўқ. Ҳар доим бу жамоа билан ўйинлар қизиқарли бўлиб келган", - дейди Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров.
"Бугун ҳимояда Артём Филипосян, Раҳматулло Бердимуродов ва беларуслик Жевнеров билан ўйнадик. Уларнинг барчаси тажрибали футболчилар, шу боис ортиқча қийинчилик бўлгани йўқ".
"Жамоада рақобат ўта юқори. Масалан ўнг қанот ҳимоясида Ислом Иномов ҳам ўйнайди. Шунчаки бугун мураббийлар уни таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатишди. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади", - дейди ҳимоячи.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments