Latest news

21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  61 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   2 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  25 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

International

Uzbekistan

Marat Bikmaev - 50', Otabek Shukurov - 85'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 4

11/10/2016, 18:00

0
:
2
Finished

China

Stadium: 21503 spectators

45'
90'
39'  Islom Tuhtahujaev
50'  Marat Bikmaev
64'  Marat Bikmaev (Otabek Shukurov)
70'  Server Djeparov
81'  Odil Akhmedov (Jaloliddin Masharipov)
85'  Otabek Shukurov
90'  Eldor Shomurodov (Sardor Rashidov)
18'  Ke Sun (Zhipeng Jiang)
54'  Zhipeng Jiang (Yuning Zhang)
69'  Ning Jiang (Bowen Huang)
79'  Yuning Zhang
87'  Wei Du
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ҒАЛАБА! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!
  • 90'
    Ўзбекистон: Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди.
  • 88'
    ЖАЛОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Қандай зарба, ааа? Жалолиддин Машариповнинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Ислом Тўхтахўжаев эса қайтган тўпга зарба берди, аммо бу сафар рақиб посбони ўз ўрнида!
  • 85'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ! 2:0! Захирадан майдонга тушган Отабек Шукуровнинг узоқдан тепган зарбаси йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб дарвозадан жой олди. Яшавор Оташ!
  • Бабаян охирги ўзгаришни амалга ошириш учун олдига Соҳибовни чақирди.
  • 83'
    Хитойнинг ҳужуми анча хавфли тус олди. Александр Лобанов дарвозасининг яқин бурчагига йўналтирилган тўпни Лобанов ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.
  • 82'
    Элдор Шомуродовнинг узоқдан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
  • 80'
    Ўзбекистон сафида ўзгариш. Одил Аҳмедов ўз ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб берди.
  • 79'
    Жанг Юнинг огоҳлантирилди.
  • 77'
    Бугунги ўйинни бевосита стадионда томоша қилиш учун "Бунёдкор" стадионига 21503 нафар мухлис ташриф буюрган.
  • 75'
    Хитой вақт ўтган сари олдинга ўтишга ўринмоқда. Меҳмонлар гол уриш илинжида ҳужумга эътибор қаратишга мажбурлар. Биз эса уларни қарши ҳужумга ушлашимиз керак...
  • 72'
    Хитой футболчиси билан бўлган тўқнашувда Одил Аҳмедов йиқилди. Ҳакам эса ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди. Хитой фейр-плэйга амал қилди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Аҳмедовга эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 70'
    Терма жамоамиз бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Бироқ ушбу стандарт вазиятидан самарали фойдалана олмадик.
  • 68'
    Хитой: Жианг Нинг ўрнига Хуанг Бовен тушди.
  • 66'
    Хитой терма жамоасининг бурчак зарбасидан сўнг вакилларимиз хавфни бартараф этишди.
  • 64'
    Ўзбекистон: Марат Бикмаев ўрнига Отабек Шукуров майдонга тушди.
  • 61'
    Бабаян захира ўриндиғидан майдонга Отабек Шукуровни туширмоқчи
  • 60'
    Ҳозиргина майдонга тушган Жанг Юнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолди...
  • 59'
    Ўйин тезлиги жуда юқори
  • 57'
    Ўзбекистон кетма-кет ҳужумлар "ёмғирини" ёғдирмоқда...
  • 56'
    Виталий Денисовдан зарбааааа! Йўқ, "ударище"!!!!! Денисов чамаси 27 метрдан масофадан тўпни дарвозага йўллади. Аммо унинг тепган зарбаси тўсинга тегиб қайтди...
  • 55'
    Марат Бикмаев ажойиб ўйнамоқда. Марат ҳозир Шомуродов олдидаги ассистентлик қарзини узмоқчи бўлганди. Айнан Бикмаевнинг тўп узатишидан сўнг Элдор Шомуродов дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
  • 53'
    Хитой терма жамоаси сафида ўзгариш: Жианг Жингпенг ўрнига Жанг Юнинг майдонга тушди.
  • 52'
    Игорь Сергеев!!! Сергеевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди... Ўзбекистон босимни анча оширмоқда.
  • 51'
    Ўзбекистон киритилган голдан анча руҳланди! Олға!
  • 50'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАРАТ БИКМАЕВ!! 1:0! Элдор Шомуродовнинг аниқ тўп узатишидан сўнг Марат Бикмаев ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! Яшавор Марат!
  • 49'
    Денисовдан Денисовга хос бўлмаган нотўғри тўп ошириш. Ҳеч қиси йўқ, ҳамма ҳам бир марта адашади ўйинда...
  • 47'
    Ажойиб ҳужум! Одил Аҳмедов бошлаган ҳужумни Элдор Шомуродов ривожлантирмоқчи бўлди. Аммо Элдорнинг жарима майдончаси марказига оширган тўпига зарба беришга бизникилар улгуришмади.
  • 46'
    Игорь Сергеев ривож олаётган ҳужумимизни ўзининг нотўғри қарори билан бузиб қўйди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Танаффус! Ўзбекистон - Хитой 0:0.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    Хитой охирги 10 дақиқа ичида ўйинни ўз майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.
  • 42'
    Даврон Ҳошимовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига Аҳмедов боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 40'
    Хитойнинг ўнг қанот орқали ривож олаётган ҳужумини Денисов ўзининг ажойиб "подкати" билан тўхтатиб қолди.
  • 39'
    Ислом Тўхтахўжаев рақибнинг қарши ҳужуми вақтида футболчини йиқитгани учун ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 37'
    Марат Бикмаев ва Даврон Ҳошимов ўнг қанот орқали ҳужумга ўтишганди. Бироқ Маратнинг тўп узатмасини Даврон бироз тушунмади ва натижада ҳужум узилиб қолди.
  • 36'
    Хитойнинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди.
  • 34'
    Ўйин темпи бироз пасайди.
  • 31'
    Хавфли вазият!!!!!!!!!!!! Одил Аҳмедовнинг жарима майдончасига ёриб кириб Игорь Сергеевга узатган тўпини ҳужумчимиз дарвозага йўллади. Аммо хитойлик дарвозабон маҳорат кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!
  • 29'
    Ушбу стандарт вазиятидан ҳам наф чиқара олмадик. Хитой терма жамоаси футболчилари иккинчи қаватда имконият беришмаяпти.
  • 28'
    Денисов яна бояги нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Бу сафар самарали ўйнайлик...
  • 27'
    Жепаровнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини хитойлик ҳимоячилар бартараф этишди...
  • 26'
    Чап қанотда Денисовни йиқитишди. Жарима зарбаси тепамиз. Ана имконият. Қани энди бир ғайрат қилиб гол урайлик...
  • 25'
    Терма жамоамиз ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Аста-секин позицион ҳужумга ўтилмоқда...
  • 23'
    Дарвоза томон иккинчи зарба. Бу сафар Азиз Ҳайдаровнинг узоқдан тепган тўпи анча баланд кетди...
  • 21'
    Ниҳоят Марат Бикмаев дарвоза томон зарба беришга имконият топганди. Аммо Бикмаевнинг тепган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 18'
    Хитой терма жамоаси бурчак олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Анча хавфли кўриниш олган ушбу стандарт вазияти бизнинг бахтимизга бесамар якунланди.
  • 17'
    Хитойда мажбурий ўзгариш: Сун Ке ўрнига Жианг Жинпенг майдонга тушди.
  • 15'
    Ҳозирча ҳар иккала терма жамоа футболчилари дарвоза томон зарба беришгани йўқ.
  • 14'
    Хитой терма жамоаси футболчиси Сун Кега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 12'
    Жамоамиз тўпни эгаллагач олдинга ўтиш борасида қийинчиликларга дуч келмоқда. Яъни ҳужумга ўтиш йўлларини излашда оқсаяпмиз...
  • 11'
    Хитой терма жамоамизни ўз майдончамиз олдида қамраб олган...
  • 9'
    Фаолроқ, жонлироқ футбол ўйнаш керак.
  • 8'
    Учрашувнинг 8-дақиқаси якунламоқда. Аммо ҳозирча терма жамоамиз ҳеч ҳам ўзига ўхшамаяпти. Ташаббус меҳмонлар тарафида...
  • 7'
    Хитойнинг бурчак зарбасидан сўнг Лобанов муштлари билан тўпни жарима майдончамиз олдидан узоқлаштирди.
  • 6'
    Хитойнинг ҳужумини Кримец бартараф этди. Хитой эса иккинчи бор бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 5'
    Тўп назорати биз томонда, аммо хавфли ҳужумни ҳозирча хитойликлар амалга оширишди.
  • 4'
    Умуман оддий вазиятда тўпни Лобановга узатаман деб хатога йўл қўйган Тўхтахўжаев бахтига Хитой терма жамоаси бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
  • 3'
    Ислом Тўхтахўжаев йўқ жойдан Хитойга бурчак зарбаси совға қилди. Эҳҳҳ
  • 2'
    Дастлабки ҳужумимиз ўнг қанот орқали ривож олди. Сергеев ва Шомуродов комбинациясидан сўнг Элдор аут ишлади. Денисовнинг ён чизиқдан жарима майдончаси томон отган тўпига бизникилар эгалик қила олишмади.
  • Демак диққат қиламиз! Учрашув старт олди! Олға Ўзбекистон!
  • Давлат мадҳиялари янграмоқда...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
  • 17:45. Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларини бажариб бўлиб кийиниш хонасига кириб кетишди. Яна бироздан сўнг учрашув старт олади.
  • 17:22. Самвел Бабаян бугун Эронга қарши ўйинга нисбатан бошланғич таркибда учта ўзгаришни амалга оширди. Яъни жароҳатдан фориғ бўлган Аҳмедов Шукуровни ўрнини эгаллади, дисквалификация туфайли беллашувни ўтказиб юборадиган Исмоилов ўрнига Ҳошимов ва Рашидовни Бикмаев алмаштирди. Шу тариқа Ислом Тўхтахўжаев марказий ҳимояга қайтди ва бугун ўнг қанотда Даврон Ҳошимов ҳаракат қилади.
  • 17:20. Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларни бажариш учун майдонда чиқишди.
  • 17:10. Хитойдан бугунги ўйинга 100дан ортиқ мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришган. Улар ўзлари учун ажратилган секторга жойлашиб олишди ва жуда фаол тарзда Хитой терма жамоасини олқишлаб боришмоқда.
  • 17:05. Кўчада чайқовчилар ҳар бир ўтган кишига ўз нархида чипта таклиф қилиб ўтиришибди. Аммо чиптани сотиб олишга бўлган талаб аввалгидек юқори эмас. Бугунги баҳсга бўлган қизиқиш жуда паст даражада...
  • 17:00. Ўйин бошланишига роппа-роса 1 соат вақт қолди. Лекин стадион ҳали мухлислар билан тўлиб тошаётгани йўқ. Бугун аншлаг бўлиши жуда қийин масала
  • Ҳакамлар: Хеттикамканамге Дилан Перера, Паллия Гуруге Приянга Намал, Палитя Хематухунга, Куттиаппа Ражакришна (барчаси Шри-Ланка) Комиссар: Бакир Абдул Холиқ (Ливан)
  • Хитой: 23.Янг Зи, 2.Рен Ханг, 5.Ду Веи, 6.Фенг Ксиаотинг, 7.Ву Леи, 8.Кай Хуиканг, 11.Хао Жунмин, 13.Жао Мингжиан, 14.Сун Ке, 18.Гао Лин, 19.Жанг Юнинг.
  • Ўзбекистон: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи, "А" гуруҳининг 4-тур доирасидаги Ўзбекистон - Хитой учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика