Latest news

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

International

Qatar

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 2

06/09/2016, 21:00

1
:
0
Finished

Uzbekistan

Yegor Krimets - 86'

45'
90'
63'  Rodrigo Tabata (Ali Assadalla)
72'  Hassan Al Haidos (Ismael Mohammad)
81'  Abdelkarim Hasan Fadlalla (Pedro Miguel)
85'  Ahmed Yaser
89'  Boualem Khoukhi
59'  Sardor Rashidov (Aleksandr Geynrikh)
81'  Server Djeparov (Javokhir Sokhibov)
86'  Yegor Krimets
88'  Anzur Ismailov
90'  Aleksandr Geynrikh
  • ЎЙИН ТУГАДИ! ҒАЛАБА МУБОРАК! Қатар - Ўзбекистон 0:1
  • 90+2'
    Гейнрих огоҳлантирилди
  • 90+1'
    Стадионни мезбон мухлислари тарк этишмоқда
  • 90'
    Ўйинга 4 дақиқа қўшилди
  • 90'
    Гейнрих бурчак тўпини Одил Аҳмедов билан бирга қайта қайта ишлашмоқда
  • 88'
    Буалим Хухи огоҳлантирилди
  • 87'
    Анзур Исмоилов огоҳлантирилди
  • 85'
    Гейнрих ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини амалга оширди, Егор Кримец боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.
  • 85'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! КРИМЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЦ! 0:1
  • 84'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қатарликлар жуда хавфли вазиятни ташкил қилишди, Тўхтахўжаев қутқарди!
  • 83'
    ЗАРБА! Соҳибовнинг зарбаси ноаниқ кетди
  • 82'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Сервер Жепаров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
  • 81'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Абдулкарим Ҳассан ўрнига Педро Мигел тушди
  • 80'
    Абдулкарим Ҳассаннинг оёқ мушаклари тортишиб қолди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
  • 77'
    Ҳакам футболчиларга сув ичиб олишларига имкон берди, Water break
  • 75'
    ЗАРБА! Одил Аҳмедов узоқ масофадан зарба берди, ноаниқ
  • 74'
    Тўхтахўжаев бурчак тўпи ишлаб олди
  • 72'
    Ўзгариш. Қатар. Ал Ҳайдос ўрнига Исмоил Муҳаммад тушди
  • 70'
    Ҳасан Ал Ҳайдос жароҳат олди у алмаштирилади
  • 69'
    Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар ўз ўрниларида
  • 68'
    Сория бирга бир вазиятга чиқиб бораётганда Анзур уни йиқитди, аввалроқ Сория ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан
  • 68'
    Гейнрих тушгач ҳужумда ранг баранглик кузатилмоқда
  • 66'
    ДАРВОЗА ТЎСИНИ! Буалим Хухининг акробатик тарзда йўллаган зарбаси Лобанов қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
  • 66'
    Абдулкарим Ҳассаннинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
  • 65'
    Жарима майдонимиз ёнгинасида Денисов Ал Ҳайдосни йиқитди, хавфли жарима тўпи
  • 64'
    Зарба ҳимоячимизга тегиб Лобановга бориб тушди
  • 63'
    Қатарликлар бурчак тўпига эга бўлишди
  • 62'
    Ўзгариш. Қатар. Родриго Табата ўрнига Али Асаддалла тушди
  • 62'
    Гейнрих жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди
  • 61'
    Сория ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Лобанов бугун ажойиб ўйнамоқда
  • 60'
    ЗАРБААААААААА! Денисовнинг пасидан сўнг Шукуров зарба берди, Омар Барри тўпни қайтарди!
  • 59'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Рашидов ўрнига Гейнрих тушди
  • 58'
    Тезкор қарши ҳужум, Шомуродов чап қанотдан олдинга борди, лекин Рашидов тўпни олдириб қўйди
  • 57'
    Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар Сергеевга зарба беришга имкон беришмади
  • 56'
    Қатарликлар вақт ўтгани сари асабийлашиб бораверишади
  • 53'
    Хавфли вазият! Сория Лобанов билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Лобанов тўпни эгаллаб олди. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан
  • 51'
    Қатарликлар эса пас беришда кетма кет хатоликка йўл қўйишмоқда
  • 50'
    Терма жамоамиз аъзолари иккинчи бўлимни жуда ҳам, жуда ҳам фаол бошлашди, кўз тегмасин
  • 49'
    ЗАРБАААААААААА! Шукуровнинг пасидан сўнг Рашидов зарба берди, Омар Барри тўпни ушлаб олди
  • 48'
    Қатарликлар шошилишлари табиий, уларни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди
  • 47'
    Таймдаги илк вазиятни бизнинг футболчилар яратишди, бироқ Рашидов тўпга ета олмади
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45+3'
    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0
  • 45+1'
    Сардор Рашидов тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатишга эришди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
  • 44'
    Қатарликларнинг деярли барча футболчилари Одил Аҳмедовни йиқитиб чиқишди шекилли, бу сафар Карим Будиаф
  • 43'
    Бу сафар Табата Аҳмедовни нагли йиқитди, ҳакам ҳозирча жим
  • 42'
    ЗАРБА! Сория боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
  • 41'
    Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Сервернинг бурчак тўплари яхши чиқмоқда бугун
  • 40'
    Одил Аҳмедов чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўп узатди, Абдулкарим Ҳассан боши билан тўпни қайтарди
  • 39'
    Акрам Афиф жарима майдони чизиғи ёнидан зарба берди, анча ноаниқ!
  • 38'
    Ал Сайид майдони маркази ёнида Одил Аҳмедовга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнади
  • 36'
    Терма жамоамизнинг ҳужуми, Рашидов тўпни Жепаровга узатган пайтда Сервер ўйиндан ташқари ҳолатда турганди
  • 35'
    Қатарликлар яна бир стандарт вазиятга эга бўлишди. Табата жарима тўпини амалга оширди, яна Лобанов тўпни ўзиники қилди
  • 34'
    Табатанинг тўп узатишини Лобанов мушти билан қайтариб юборди
  • 33'
    Қатарликлар бурчак тўпига эга бўлишди
  • 30'
    Сервер Жепаров рақиб билан тўп учун курашда оёғини шикастлаб олди, унга шифокоралр ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 28'
    Лобанов ўйинни давом эттиради, ҳозир Афиф яна бир бор зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб олди
  • 27'
    Лобанов Сория билан тўқнашиб кетди, дарвозабонимизга ёрдам керак
  • 26'
    Игорь Сергеев рақиб вакили билан тўқнашиб кетди, ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаган деб топди
  • 23'
    Ташаббус қатарликлар томонида, буни тан олиш керак. Ҳозирча вазиятлар уларда кўпроқ, йигитларимиз уйғонишлари керак
  • 22'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қатарнинг тезкор қарши ҳужуми, Сориянинг жарима майдонига узатган тўпини Муҳаммад Муса боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! Жуда хавфли эди!
  • 21'
    ЗАРБА! Табата жарима майдони ёнидан зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб олди
  • 18'
    Денисов Табатани йиқитди, жарима тўпи. Родригонинг ўзи амалга оширган жарима тўпи ҳимоячиларимиз томонидан қайтарилди
  • 17'
    Отабек Шукуров узоқдан зарба беришга роса ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча кутилгандек зарба бера олмаяпти, кутамиз
  • 16'
    Рашидовдан рейд! Ўнг қанотдан олдинга ўтган Сардор икки рақибдан қочиб кетиб жарима майдонига тўпни оширди, ҳимоячилар бу вазиятда ҳужумчиларимизга имкон беришмади
  • 15'
    Сория жуда фаол, унинг зарбаси ҳимоячимизга тегиб дарвозага борди, Лобанов ўз ўрнида
  • 13'
    Жепаровнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди
  • 11'
    Вакилларимиз бурчак тўпи ишлаб олишди, Тўхтахўжаев фаол ўйнади
  • 9'
    Қатарнинг чап қаноти жуда ва жуда фаол ўйнамоқда, Афиф ҳамда, Ҳассан галма гал ҳужумга ўтишмоқда
  • 8'
    Хавфли вазият! Абдулкарим Ҳассан энди чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўп узатди, Лобанов тўпни ушлаб олди
  • 7'
    Яна бир вазият, Лобанов дарвозаси олдида. Посбонимиз тўпни ушлаб олди
  • 5'
    Маълумот учун, Акрам Афиф Испаниянинг "Спортинг Хихон" клубида ўйнайди...
  • 4'
    Хавфли вазият! Акрам Афиф чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, Сория тўпга тегиниб қўйди, дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
  • 3'
    Ўйин шиддатли бошланди. Қатарликлар ўтган турда ютқазиб қўйишгани учун ва ўз майдонларида ўйнаётгани учун гол уришни истамоқда
  • 1'
    Биринчи дақиқадан мезбонлар ҳужумга ўтишди, Сория тўпни шерикларига етказиб бера олмади
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Барчага раҳмат! Омад йигитларимизга!
  • Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун бир дақиқалик сукут
  • Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланади...
  • Қатар давлат мадҳияси янгради
  • Кеча маълум қилинганидек Ўзбекистон терма жамоаси бугун қора боғичларда майдонга тушди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун
  • Ўзбекистон давлат мадҳияси! Биргаликда куйлаймиз!
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
  • Захира: 1.Амин Лекомт, 22.Саад Ал Шиб, 5.Луиз Жуниор, 6.Муҳаммад Касола, 7.Холид Муфта, 8.Али Асадалла, 11.Мешал Абдуллоҳ, 13.Алмоез Али, 14.Абдулраҳмон Ҳуссайин, 15.Педро Мигел, 17.Исмоил Муҳаммад, 18.Муҳаммад Тресор.
  • Қатар: 21.Умар Барри, 2.Муҳаммад Муса, 3.Абдулкарим Ҳассан, 4.Аҳмад Ал Сайид, 9.Родриго Табата, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Акрам Афиф, 16.Боуалем Хухи, 19.Аҳмад Ёсир, 20.Карим Будиаф, 23.Себастьян Сориа.
  • Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 12.Игнатий Нестеров, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 7.Саламат Қутибоев, 13.Давронбек Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.
  • Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 18.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев.
  • Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бошланмоқда
Яндекс.Метрика