Latest news

22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  4 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  1 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  4 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6

International

Uzbekistan

Aleksandr Geynrikh - 73'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 1

01/09/2016, 20:00

0
:
1
Finished

Syria

45'
90'
56'  Sardor Rashidov (Aleksandr Geynrikh)
67'  Azizbek Haydarov (Javokhir Sokhibov)
73'  Aleksandr Geynrikh
26'  Omar Midani
39'  Zaher Al Midani
42'  Abdelrazaq Al Hussain
62'  Nadim Sabagh (Osama Omari)
69'  Hamid Mido (Khaled Al Mobayed)
83'  Ahmad Al Salih
84'  Abdelrazaq Al Hussain (Raafat Mohtadi)
  • 90+4'
    ЎЙИН ТУГАДИ, ҒАЛАБА!
  • 90'
    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 88'
    Учрашув тугашига 2 дақиқа қолди
  • 84'
    Ўзгариш. Сурия. Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин ўрнига Муҳаммад Рафат Муҳтади тушди
  • 82'
    Сурия. Аҳмад Ал Салеҳ огоҳлантирилди
  • 80'
    Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда, баҳс тугашига 10 дақиқа қолди
  • 77'
    Голдан сўнг сурияликлар шошишмоқда, бу табиий
  • 74'
    Бурчак тўпидан сўнг Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
  • 74'
    ГОООООООООООООООООООООООЛ! САШАААААААААААААААААААА!
  • 73'
    Кетма кет бурчак тўплари самара келтириши керакку
  • 72'
    Бурчак тўпи бу сафар ҳам самара келтирмади, Аҳмедовнинг тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди. Сурияликлар бугун тўпга ўзларини қўрқмай ташлашмоқда
  • 71'
    Гейнрихнинг узатган тўпни ҳимоячилар майдондан чиқариб юборишди, бурчак тўпи
  • 70'
    Одил Аҳмедовни йиқитишди, жарима тўпи, Саша тўп ёнида...ҳаяжонла вазият
  • 69'
    Ўзгариш. Сурия. Ҳамид Мидо ўрнига Холид Ал Мбайед тушди
  • 67'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Азиз Ҳайдаров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
  • 63'
    Жамоамиз босимни оширмоқда, Сурия яхши ҳимояланмоқда
  • 62'
    Ўзгариш. Сурия. Надим Сабоғ ўрнига Осама Омари тушди
  • 59'
    Гейнрих бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
  • 56'
    Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Рашидов ўрнига Гейнрих тушди
  • 55'
    Гейнрих майдонга тушишга тап тайёр
  • 52'
    Бурчак тўпи самара келтирмади
  • 52'
    Жепаров нариги томондан ҳам бурчак тўпи тепади
  • 52'
    Жепаров бурчак тўпи ёнида
  • 48'
    Хавфли вазият! Ажойиб имконият бўлганди, бурчак тўпидан сўнг Анзур Исмоилов зарба берди, ҳимоячиларга теккан тўп майдонни тарк этди
  • 47'
    Денисов аут отди, Анзур боши билан тўпни шеригига ташлади, Сергеевнинг зарбасини посбон ушлаб олди
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45+2'
    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0
  • 45+1'
    Сурия бурчак тўпига эга бўлди, Шомуродов тўпни қайтарди,Э қарши ҳужумдан кейин Аҳмедов тўпни тўхтата олмади
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
  • 44'
    Тайм охирида Сурия тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди
  • 42'
    Сурия. Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин огоҳлантирилди
  • 40'
    Термамизнинг ҳужуми... узоқ давом этган ҳужумни гол билан якунлай олмадик. Шомуродов ноаниқ зарба берди
  • 39'
    Сурия. Зоҳир Ал Медани огоҳлантирилди
  • 37'
    Сурия тезкор қарши ҳужумга ўтди. Азиз Ҳайдаров тактик фол ишлатиб ҳужумни тўхтатди
  • 34'
    Надим Сабоғнинг зарбаси йўлига жонли девор қалқон бўлди, кейинги вазиятда рақиблар Тўхтахўжаевга нисбатан қоида бузишди
  • 32'
    Азиз Ҳайдаров қоида бузди, дарвозага чамаси 20 метрлар бор
  • 28'
    Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ
  • 27'
    Рашидовни чап қанотда рақиблар йиқитишганига ҳакам эътибор бермади, Ҳайдаров эса Рашидов учун "қасос" олди
  • 27'
    ЗАРБААААААААА! Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, Алмеҳ ўз ўрнида
  • 26'
    Сурия. Омро Ал Мидани огоҳлантирилди
  • 24'
    Оширилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан қайтариб юборди
  • 24'
    Сурия бурчак тўпи тепади.
  • 22'
    Ислом Тўхтахўжаев қоида бузди, Маҳмуд Ал Маовас жабрланди
  • 19'
    Аҳмедовнинг узатган тўпини дарвозабон қайтарди, Шукуровнинг зарбаси эса анча ноаниқ бўлди
  • 18'
    Сергеев бурчак тўпи ишлади, Бу сафар Аҳмедов тўп ёнида!
  • 16'
    Жепаровнинг жарима майдонига узатган тўпига Сергеев ета олмади ва дарвозабон билан тўқнаш кетди. Иброҳим Алмеҳга шифокорлар ёрдам беришмоқда
  • 16'
    Суриянинг қарши ҳужуми! Яхшиям Ал Маовас тўпни тўхтата олмади
  • 15'
    ЗАРБАААААААААААААА! Аҳмедов-Денисов-Рашидов комбинациясидан сўнг Рашидов жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячи тўпни сал қолса ўз дарвозасига киритиб юборай деди
  • 13'
    Жарима майдонига узатилган тўпни Анзур Исмоилов зарба берди, ноаниқ
  • 12'
    Майдон марказига яқин жойда Серверни йиқитишди, жарима тўпига эга бўлдик
  • 11'
    Денисов аутдан тўпни жарима майдонига узатди, Шомуродов тўпга зарба бера олмади
  • 9'
    Сервер икки марта бурчак тўпини амалга оширди, тўпни икки бор Надим Сабоғ боши билан қайтарди
  • 8'
    Ўзбекистон бурчак тўпига эга бўлди, Жепаров тўп ёнида
  • 7'
    Яна бир ҳужум! Аҳмедовнинг рейдини ҳимоячилар қайтаришди
  • 5'
    Бурчак тўпи қайтарилди, қарши ҳужум, Элдор Шомуродов чап қанотдан олдинга ўтди, Ҳайдаровнинг узатган тўпига Ислом Тўхтахўжаев ета олмади
  • 4'
    Сурия ўйиндаги биринчи бурчак тўпини амалга оширади
  • 3'
    Лобанов тезкор қарши ҳужумни бошлашга уринди, унинг узатган тўпини Сардор Рашидов тўхтата олмади
  • 2'
    Сурия ҳужумга ўтди, берилган зарбани Шукуров қайтарди
  • 1'
    Тўп назорати Ўзбекистонда, рақибга прессинг уюштирмоқдамиз
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ! Ўзбекистон кўк, Сурия қизил рангли либосда ўйнайди
  • Муҳит шунчаки ажойиб. Бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз!
  • Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига
  • Сурия давлат мадҳияси
  • Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда!
  • Стадиондан муҳит ажойиб! "Бунёдкор" стадиони деярли тўлиб бўлди! 10 дақиқа қолди...
  • Учрашув бошланишига 30 дақиқа вақт қолмоқда...стадионнинг 60 фоиздан кўпроғи тўлди
  • Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония) Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)
  • Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 11.Осама Омари, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 20.Холид Ал Мбайед, 21.Нассух Наккдали.
  • Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ, 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин, 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо, 18.Зоҳир Ал Медани.
  • Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 15.Александр Гейнрих, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.
  • Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика