UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  0 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  11 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  3 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  18 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  13 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  5 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  56 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  184 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа" Янгиликлар

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа"

Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" жамоаси қишки трансфер ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий мавсумни АГМКда ўтказган Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Юртимизда 4 йилдан бери тўп тепиб келаётган сербиялик 3 мавсумни Олмалиқликлар, яна бир йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Жамоасини ўзгартиришга қарор қилган футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

-  Йован аввало янги жамоа билан табриклаймиз. Олмалиқда бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдингиз. Шундай экан АГМКдан кетишингиз нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатдан ҳам учта яхши мавсумлар ўтказдим. Мен бундан хурсандман. Фаолиятимдан нолимайман. Бунинг учун АГМКга раҳмат айтаман. Шунингдек илк бор "Локомотив" билан ОЧЛда иштирок этдим. Уларга ҳам ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Ўйлашимча муҳит ва дунёқарашни ўзгартириш вақти келганди. Шу боис жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Одатда футболчилар бирор таклиф келиб тушса яхшилаб ўйлашади ва бир қарорга келишади. Лекин сизнинг "Навбаҳор"га ўтишингиз жуда тезда рўй берди...
- Мен кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Таклиф тушди ва уни қабул қилдим.  Самвел Бабаян билан ўз вақтида "Локомотив"да бирга ишлаганмиз. Мен учун бегона мураббий ҳисобланмайди.

- Бошқа клублардан ҳам чорлов олдингизми?
- Албатта таклифлар ҳар доим бўлган. Лекин мен Ўзбекистонда қолишни маъқул кўрдим. "Навбаҳор" мен учун энг яхши танлов эди.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз орқали сизда қизиқ анъана бор. Яъни ҳар мавсумни соврин ва ёки юқори ўринларда якунлаяпсиз. 2018 йил АГМК билан мамлакат кубоги соҳиби, 2019 йил "Локомотив" билан кумуш медаллари ва сўнгги икки йилда бронза медаллари. Буни "Навбаҳор"да ҳам давом эттиришингизга ишонасизми?
- "Навбаҳор" жуда яхши жамоа. Бу жамоа турнир жадвалида юқори ўринларга кураша олади. Ушбу йўлда қаттиқ меҳнат қиламиз. Ўйлайманки якунда ўз мақсадимизга эришамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика