UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  152 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:40"Насаф" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  41 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  9

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью Янгиликлар

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи турда Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дарҳақиқат майдонда шу куни икки мамалакат футболидаги даража яққол ифодасини топди. Футболчиларнинг маҳорати ва техникаси борасида ҳам бизнинг йигитлар рақибдан устун эканликларини кўрсатишди. Якунда бу ҳисобда ҳам акст этди, 6:0. Ушбу учрашувдан сўнг Бангладеш олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Раҳмат Миани суҳбатга чорладик. Одатда бирор халқаро учрашувда рақиб жамоа аъзосининг фикрлари доим қизиқ чиқади, ундан футболимиз ҳақида ҳам сўраб олиш имкони бўлади. 

- Саралаш баҳслари дастлаб Қувайт мамлакатида ўтиши кўзда тутилганди. Лекин якунда мезбонлик Ўзбекистонга берилди. Мослашиш ва мусобақа ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Мусобақада рақобат яхши. Муҳит ҳам ёмон эмас. Гарчи Тошкентда совуқ ҳаво ҳукмронлик қилаётган бўлсада, мослашиб олдик. Турнир Қувайтда ўтганида яхши бўлар эди. Чунки биз иссиқ иқлимга мослашганмиз. Умуман олганда ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Ўзбекистон билан ўйинда даража, маҳоратдан ташқари яна қандай фарқлар асосий планга чиқди?

- Ҳа, бир нечта аниқ фарқлар кўзга ташланди. Бизда 8-9 ёшдаги болалар тўпни яхши тўхтатишни ва алдаб ўтишни билишмайди. Шунда муаммолар бор. Ўзбекистонда яхши клублар бор, академияларга эга. Ўйлайманки бизда ҳам келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизнинг мамлакатимиз ўзгармоқда, ривожланиш босқичида. Ички чемпионатимиз олдингига қараганда курашчанроқ. 

- Тошкентда ўтаётган турнирдаги ташкилотчилик, яратиб берилган шароитлар борасида фикрингиз қандай?

- Ташкилотчилик жуда яхши. Қолган нарсалар эса расмиятчилик. Шу боис ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 

- Биламизки, Бангладеш чемпионатида бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади. Уларнинг қай бирларини танийсиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Масалан Сирожиддин Раҳматуллаев, Отабек Валижонов. Улар яхши савиядаги футболчилар. Сирожиддин билан ўтган мавсумда бирга ўйнадик. У мени жамоада аскар, деб чақирарди (кулади). 

- Савия ҳақида гапирдингиз. Бангладеш чемпионатининг савияси Ўзбекистонникидан юқори эмас. Лекин сўнгги йилларда катта пуллар эвазига хорижлик футболчиларни қизиқтира оляпти. Кучли мураббийлар ҳам Бангладеш клубларида фаолият олиб борди. Белгиялик Пол Пот, Реза Паркаш ва ҳоказо. Демак бугунги кунга келиб катта пул савияни ҳам ортда қолдиряпти...

- Аслида футболда пул муҳим ҳисобланади. Бангладешда юқори маош ҳисобига кўплаб яхши футболчиларни таклиф қилишмоқда. Бизнинг лигамизга кучли футболчилар келса, маҳаллий ўийнчилар ҳам ўсишга эришади. 

- Ўзбекистон сафида Бангладешга муаммо туғдирган футболчи ким бўлди?

- Менимча олтинчи рақамдаги (Тимур Мамасидиқов) футболчини айта оламан. Ҳақиқатдан ҳам майдонда анча фаол ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика