UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:15РПЛ. Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қиладиган "Рубин" Москвада "Спартак" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  5 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  43

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида Янгиликлар

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида

Қишки трансферлар вақтида "Олимпик" жамоаси таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча кундан сўнг старт оладиган Суперлига баҳслари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатардаги Осиё чемпионатига тайёргарлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтди. "Олимпик" устози янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ҳам ўртоқлашди. 

- Умуман олганда нафақат биз, балки Суперлиганинг барча жамоалари хорижда йиғин олиб боряпти. Биринчидан шароит томонлама, машғулотлар, кучли рақиблар билан ўйинлар учун бу қулай бўлди. Иккинчидан тикланиш ва юкламалар учун ҳам керак эди. Муҳими таркибимизда жароҳатланганлар йўқ. Қаердадир камчиликларимиз бўлди. Асосийси соғ-саломат қайтишди. Олдинда оғир мавсум кутмоқда. 

- Имкониятимиздан фойдаланиб олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни ҳам кўриб олдик. Тактик, амалий томонлама машғулотлар ўтказдик. Шу билан ФИФА кунларида кўришамиз. Биринчи йиғинимиз 18 март куни бошланади. Ҳозир 2-3та вариантларни кўриб чиқяпмиз. Режада ўртоқлик учрашувлари бор. Келиб битта тур ўтказиб, Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришамиз. Сўнгги бир ҳафталик йиғинни БААда ўтказишни режалаштиряпмиз. Ўша пайтда барча яхши формада бўлиши муҳим. Легионерлар қачон етиб келишади, бу муаммо ҳам бор. Ўйлайманки, буни ижобий ҳал қиламиз. Олдимизда юқори мақсад турибди. 

- Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларимиз борлигидан фахрланамиз. Улар ёрдам бера олмаса афсусланарли бўлади албатта. ЎФА томонлама ҳам, бошқа тарафлама ҳам буни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларни жалб қилишда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Ўйлайманки, ҳаммаси жойда бўлади. 

- Тимур Мамасидиқов ва Абдурауф Бўриевни ижарага олдик. Уларни қўйиб юбориш ниятим бор эди. Яхши таклиф қилса, ўйнаса қўйиб юбормоқчи эдик. Лекин раҳбарият билан гаплашиб ҳозирги кунда биз билан бўлгани яхши, деган қарорга келдик. Олдимизда турнир бор. Деярли клуби билан бўлмайди. Шартнома тузишди ва бизга ижарага беришди.  

- Биринчи ёки иккинчи тур осон рақиб бўлмайди. Насиб қилгани бўлади. "Насаф" каби кучли жамоа билан ўйнашимиз мен учун жуда яхши. Ўзимизнинг ўйинимиз, камчиликларимизни кўриб олиш имконияти бор. "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинлари, таркибдаги янги футболчиларини кузатамиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. 

- Таркиб борасида катта йўқотишлар йўқ. Жасур Жалолиддиновнинг кетишига нормал қарадик. Янги футболчиларни кўриб чиқяпмиз. Тайёр футболчини олиш бизнинг фалсафамизга кирмайди. Уларни яна кўриб чиқамиз. Менинг вазифам уларни янада яхши ҳолатга олиб чиқиш. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика