UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07"Андижон" - "Пахтакор" 1:2 (матнли трансляция)  104 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:15"Насаф" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  30 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  7 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча U-23 Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ижобий натижа билан якунлади.

Эндиликда вакилларимиз олдида яна бир катта мусобақа Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутмоқда. Терма жамоа устози Тимур Кападзе мусобақага борадиган таркиб хусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Осиё ўйинларига келадиган бўлсак, ёши катта футболчилардан фойдаланмаймиз. Биласиз, бу турнирга бир йил олдин рўйхат берилади. Кенгайтирилган рўйхатдан 50-60 нафар футболчи ўрин олади. 2001 ва ундан кичик ёшдагилар жалб қилинган. Кенгайтирилган рўйхатдагиларни чақирамиз. 3 нафар дарвозабон ва 19 нафар футболчи бўлади. Таркиб деярли аниқ. Иброҳимҳалил масаласида Сергей Юран билан гаплашяпмиз. Чунки "Пари НН"да захирада ўтирибди. Ўйин амалиёти кам. Агарда кечгача ҳал бўлса, олиб кетамиз. "Алания" Ҳусайн Норчаевга рухсат берди. Руслан Жиянов кетаётган пайтда Осиё ўйинларига чақиришни шартномага киритганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Насиб қилса, Осиё ўйинларига 16 сентябрь куни учиб кетамиз. 

— Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда бўлмайди. Чунки ҳамма легионерларга хат юбордик. Жавоб олмадик. ЦСКА эса Файзуллаевни қўйиб юбормайдиган бўлди. Умаралида ҳам худди шундай ҳолат. 

— Осиё кубоги апрель ойида бўлади. Афсуски, фақат миллий терма жамоалар ФИФА кунларида расмий ўйинлар ўтказади. Қолган ёш жамоаларида бунга эътибор қаратишмайди. Ҳусанов ва легионерлар борасида муаммога дуч келишимиз мумкин. Ўйлайманки, муҳим паллада ватан учун ёрдам беришади. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика