UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  3 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  10 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  3 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  2 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  15 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  11 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат Янгиликлар

“Қизилқум” билан ўйинда алмаштирилишим “Сўғдиёна”дан кетишимга сабаб бўлгани йўқ ёхуд Филипосян билан суҳбат

Мавсумни “Сўғдиёна”да бошлаган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян давралар оралиғида жамоасини алмаштирди.

34 ёшли футболчи АГМКга кўчиб ўтди. Шундан кейин биз Филипосян билан боғланиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- АГМКга ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Оддий тарзда амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишган ҳолда келишувга эришди. Шу тариқа, АГМКга ўтишим амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1,5 йилликга мўлжалланган. 

- “Сўғдиёна”ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Ҳеч қандай сабаб йўқ. Юқорида айтганимдек, икки клубнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилди. 

- Бироқ жиззахликлар сафига катта  мақсадлар билагн келгандингиз. Чемпионат ва ОФК кубогида юқори мақсадларни қўйгандингиз?

- Йил бошида шундай дегандим ва охирги ўйинларни ўйнадим. Ниятлар яхши ва жиддий эди. Нима бўлган тақдирда бу энди ўтмишга айланди.



- “Қизилқум” билан ўйинни биринчи бўлимидаёқ алмаштирилдингиз. Кетиш сабаби шундами?

- Йўқ. Дарҳақиқат, “Қизилқум” билан ўйинда бутун жамоанинг ўйини қовушмади. Қолаверса, рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Футбода мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. 

- АГМКда рақобат жуда юқори. Бу сизни асло чўчитгани йўқми?

- АГМКга ўтганимдан  жуда мамнунман. Олмалиқликларга қўлимдан келганча ёрдам беришни  истайман. Рақобат ҳамма жойда бор. Бунга ҳар доим тайр бўлиб келганман. Ёшим 34да ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Рақобатдан чўчиганим йўқ.

- Легионер бўлишингиз учун хориждан таклифлар бўлганмиди?

- Таклифлар бўлди. Аммо, оиламни даврасида кўпроқ вақтимни ўтказишни истадим ва бўлган барча таклифларни рад қилдим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика