UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  5 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  3 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  1 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  4 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  3 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  2 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2

"Қатарда камчиликни айтмасингиздан аввал ҳал қилишади. Трамплин фақат Тошкент бўлиши керакми? " — Ислом Тўхтахўжаев Янгиликлар

"Қатарда камчиликни айтмасингиздан аввал ҳал қилишади. Трамплин фақат Тошкент бўлиши керакми? " — Ислом Тўхтахўжаев

Қатарда тўп тепаётган легионерларимиз яна биттага кўпайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Қизилқум" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев эндиликда фаолиятини Қатарнинг "Ал Гарафа" клубида давом эттиради. Бу ҳамюртимиз учун легионер сифатидаги иккинчи клубидир. 2020 йилги мавсумда Хитойнинг "Шеньянг Урбан" жамоасида тўп тепган футболчи орада маълум вақт навоийлик шарафини ҳимоя қилди. Унинг Қатардаги дастлабки таассуротлари қандай? "Ал Гарафа" варианти қаердан пайдо бўлди? Клубда қандай шароитлар яратилган? 


Ислом Тўхтахўжаев "Ал Гарафа" билан шартнома имзолади


— "Ал Гарафа"дан таклиф тушганини Сарвар Шоаҳмедов айтиб қолди. Якунда клубдагилар билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдик. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти. Ўйлайманки, "Ал Гарафа"га ёрдамим тегади. Эътиборимни тортган жиҳат, клубда кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Шароитлар аъло даражада. Фақат футбол ҳақида ўйлайсиз. Бошқа нарсаларга чалғимайсиз. Бирор камчиликни айтмасингиздан ҳал қилиб қўйган бўлишади. 

Юқорида таъкидлаганимиздек фаолиятида иккинчи бор легионерга айланган Ислом Тўхтахўжаевнинг Қатардаги мақсадлари катта. Хитойдагига қараганда кўпроқ муваффақият қозонишни ният қилган. Лекин футболчининг янги жамоада ўйнаб кетиши бир неча омилларга боғлиқлигини ҳам унутмаслик лозим. Суҳбатдошимизнинг бу борадаги фикрлари қуйидагича бўлди. 

— Ҳа, бу иккинчиси. Инсон доим ҳаракатдан тўхтамаслиги керак. Олдинга интилиш зарур. Барчаси ўзимга боғлиқ. Меҳнатдан қочмасам жамоага тезроқ киришиб кетаман. Бунга албатта маълум вақт кетади. 

Ўзбекистонлик футболчилар учун одатда пойтахт клублари кучли чемпионатларга йўл олиши учун трамплин вазифасини ўтайди. Эндиликда секин-аста вилоят жамоаларида ҳам бу жараён юз бераётган ёқимлидир. Хўш, бу ишни фақат Тошкент жамоалари бажариши керакми? 

— Авваллари Ўзбекистондаги барча энг яхши футболчилар Тошкентда йиғиларди. Бундай ҳолат кўп юз берган. Эътибор берсангиз, ҳозирда қолган жамоаларда ҳам номлар етарлича. Суперлига ҳам анча қизғин паллага кириб боряпти. Сабаб сифатида шуларни келтиришим мумкин. 

Қатарда Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов, Санжар Турсунов ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаган. Бу борада Ислом Тўхтахўжаев қандай маслаҳат олди?

— Уларга маслаҳатлари учун раҳмат айтаман. Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга ҳам миннатдорчилик билдираман. 

"Ал Гарафа"ни италиялик Андреа Страммачони бошқармоқда. Мураббий билан илк суҳбат қандай бўлгани ва нималар истаётгани ҳақида ҳам сўрадик.  

— Биринчи навбатда ажойиб инсон. Тажрибамдан келиб жамоадаги ёш футболчиларга кўмаклашишимни таъкидлади. Жамоада ўзим ўрганган 20 рақамда ўйнайман.

Биласиз, жорий йил Қатарда ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси Жаҳон чемпионати ўтказилади. Шахарда тайёргарлик кайфияти қандай? Ҳамюртимиз учрашувларни қаердан томоша қилади? Ҳимоячи бунга жавоби шундай бўлди.  

— Тайёргарлик қизғин кетаётгани яққол кўриниб турибди. Худо хоҳласа Жаҳон чемпионатини стадиондан кузатиш насиб қилсин. Шахсан ўзим Бразилия терма жамоасига мухлислик қиламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика