UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Ўзбекистон Суперлигаси. "Андижон" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  4 18:08"Қайрат" — "Шахтёр Қарағанда". Йўлдошев асосий таркибдами?  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  14 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  8 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  4 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  4

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?

Бугун Суперлига 7-тур баҳслари старт олади. Турни очиб берадиган учрашувда "Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келади

Бу икки клуб ҳозирга қадар Суперлигада бор йўғи тўрт маротаба тўқнаш келишган. Икки учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, бир баҳсда "Пахтакор" ва бир баҳсда "Олимпик" ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" рақиб дарвозасини олти маротаба ишғол эта олган бўлса, "Олимпиячилар" "шерлар" дарвозасига бешта тўп киритишга мувофақ бўлишган.

Ўзаро тўқнашувлар

16.03.2022 "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1

Голлар: 5" Жиянов, 22" Сайфиев


17.08.2022 "Олимпик" - "Пахтакор" 1:1

Голлар: 46" Банашак, 61" Жўрақўзиев


03.03.2023 "Пахтакор" - "Олимпик" 2:3

Голлар: 7" Жиянов, 49" Одилов, 63" Сайфиев, 79" Абдумажидов, 83" Турсунов


28.07.2023 "Олимпик" - "Пахтакор" 0:2

Голлар: 3" Холматов, 54" Черан


Ўзаро тўқнашувлардаги тўпурарлар

Икки Тошкент жамоасининг ўзаро тўқнашувларида икки нафар футболчи тўпурар ҳисобланади. Ҳозирги кунда иккиси ҳам "Навбаҳор"да тўп тепаётган Фарруҳ Сайфиев ва Русланбек Жияновлар ўзаро тўқнашувларда иккитадан гол киритишдан.

1 Фарруҳ Сайфиев - 2та гол

1 Русланбек Жиянов - 2та гол

2 Диёр Холматов - 1та гол

3 Драган Черан - 1та гол

4 Алишер Одилов - 1та гол

5 Пшемислав Банашак - 1та гол

6 Саидазамат Мирсаидов - 1та гол

Жорий мавсумдаги натижалар

Учрашувдаги мезбон "Олимпик" жамоаси ортда қолган 6та турнинг бор йўғи 4тасида иштирок этди. Бунга сабаб Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпия ўйинларига лицензия берувчи Осиё кубогида иштирок этгани. Дастлабки икки турда "Насаф" ва "Локомотив" жамоаларига мағлуб бўлган Кападзе шогирдлари, учинчи турда сафарда "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этишди, якуний ҳисоб 2:2. Сўнги учрашувда эса Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини Одиловнинг сўнги дақиқадаги голи эвазига таслим этилди.

Максим Шацких бошчилигидаги "шерлар" шу кунга қадар Суперлига доирасида бешта учрашувда қатнашди. Дастлабки турда "Сурхон" йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинги баҳсда "Насаф" билан муроса кўчаси танланди. Учинчи ва тўртинчи турларда амалдаги чемпион мағлубиятга учради. Дастлаб "Локомотив" йирик 3:0 ҳисобида рақибига "тарсаки" туширган бўлса, кейин "Сўғдиёна" ҳам сафарда "Пахтакор"ни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. Ўтган турда эса, Шацких шогирдлари Бекободнинг "Металлург" жамоасини 4:3 ҳисобида таслим этди.


Муаллиф тахмини

Икки жамоанинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Осиё кубогидан қайтган Кападзе жамоасининг ҳолати қандай эканлиги билмаймиз. "Пахтакор"да эса жароҳатлар кўп ва жамоага стабиллик етишмаяпти. Ёшларга имконият бериш йўлини танлаган икки жамоанинг тўқнашувида имкониятлар тенг. Учрашувда дуранг натижаси қайд этилса керак.


Олимпик" - "ПАХТАКОР"

Суперлига, 7-тур

"Жар" стадиони, 19:00

Олимпик — Пахтакор

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарход Усмонов, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

ВАР: Акмал Раҳимов

АВАР: Eдита Миробидова

Назоратчи: Мўминжон Мажидов

Комиссар: Қудрат Мадраимов


Абдулвосит Бектемиров таййёрлади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
11 май 13:26:20
Azizz Turgunov
Man_Utd Norin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olimpik ezadi bugun paxtalarni chigitini chiqarib tashlaydi
Chiroyli gapirurin ogayni, 6-7 oʻrinda yursegam qoʻrqip turasla
   
11 май 15:55:13
Aziz Yuldashev
Man_Utd Norin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olimpik ezadi bugun paxtalarni chigitini chiqarib tashlaydi
Гулчиларга хам гулбазм уюштириб беради хали Олимпик.
   
11 май 15:09:32
Б Х
ПАХТАКОР вперед!!!!!!!!!!!
-1   
11 май 13:51:05
Odilbek77
Olmpik olgʻa.
-1   
11 май 13:47:44
Shovruq88
Yahshi gumonda boʻlaylik
Olimpik yutqazib bermaydi
Durrang ham boʻlmaydi
Haqiqiy futbol boʻlsa olimpik yirik hisobda yutadi
-1   
11 май 13:24:22
Man_Utd Norin
Olimpik ezadi bugun paxtalarni chigitini chiqarib tashlaydi
-1   
11 май 13:24:05
Jamshid Abdusamadov
Бу уйинга пул тикиш керак эмас.
-2   
11 май 13:48:21
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ўтган мавсумда Олимпик 2:3 га ютгандику
championat.asia
Яндекс.Метрика