UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  1 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  0 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  1 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  13 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  11 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  4 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  54 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  183 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  15

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

Бир неча соат олдин жорий мавсум Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания, Мали, Канада билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқди. 

- Жаҳон чемпионати қуръа натижаларини қандай қабул қилдингиз? Рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Бу Жаҳон чемпионати эканлигини ҳисобга олсак, рақиблар ҳам кучли бўлиши аниқ эди. Биз учинчи саватдан жой олгандик. Умумий олганда "ўлим" ёки жуда ҳам кучсиз гуруҳдан ўрин эгаллаганимиз йўқ. Бу гуруҳда яққол аутсайдер жамоа кўринмаяпти. Жамоалар бир-бирига тенг, деб ўйлайман. Тўғри Испания номи жарангли эшитилиши мумкин. Ҳар битта ўйин жуда ҳам муҳим ва қадрли очколарни беради. Қуръадан олдин ички ҳиссиётларни жамлаган ҳолда гуруҳларни тахмин қилгандим. Испания ва Канадада адашмадим. Биргина  терма жамоада ўзгариш бўлди. Кутилганидан катта фарқ қиладиган жамоалар рўбарў келмади.       

- Рақибларимиз Испания, Мали ва Канада. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Кичик мундиалда терма жамоамиз қандай мақсад билан иштирок этади?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз яхши. Мен футболчиларимга ва мураббийлар штабимга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Айтишим мумкин, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси билан аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз. 

- Олдинда кўп вақт қолгани йўқ. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги режалари аниқ бўлдими?

- Режаларимиз аниқ. Октябрь ойининг илк 15 кунлигида Тошкентда йиғилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз. Шу ойнинг иккинчи 15 кунлигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирганмиз. Рақиблар билан оғзаки келишиб олинган. Бундан кейин энг муҳим паллада Индонезияга боришдан олдин бу мамлакатга иқлими яқин бўлган жойда Жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Улар билан ҳам оғзаки гаплашиб олинган. Расман шартнома имзолангандан кейин бу ҳақида билиб олишингиз мумкин. Гуруҳимизга тушмаган биринчи саватдаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга чиқамиз. Бу ноябрь ойи бошларига тўғри келади. Бу йиғинлардан сўнг Индонезияга йўл оламиз. 

- Индонезияга борадиган таркибда Таиланддаги Осиё чемпионатига нисбатан янгиликлар кўрамизми?

- Осиё чемпионатига 23 нафар футболчи жалб қилинган бўлса, Жаҳон чемпионатида бироз қисқаради 21тага тушади. Шундан 3 нафари дарвозабон ҳисобланади. Катта ўзгариш қилмаймиз. Чунки бу жамоани шакллантиришда кўп вақт сарф қилганмиз. Осиё чемпионатидан сўнг 3-4 нафар янги номларни таклиф қилдик. Айримлари ўзини яхши томонларини кўрсатди. Соғлом рақобат яхши барибир. Олдимизда вақт бор. Терма жамоада барчага эшиклар очиқ. Кўп ўзгариш бўлмаса ҳам айрим янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика