UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  6 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  7 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  2 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  54 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  182 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  15 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов Янгиликлар

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 2021 йилги Суперлига якунларига кўра кумуш медалларга эга чиқди.

Сўнгги турда Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган "бўрилар" ҳал қилувчи паллада сўнгги дақиқаларда Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пенальтидан урган голи амалда жамоанинг иккинчи ўринни олишини таъминлади. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Сўғдиёна" 1992 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтгач кумуш медалларга эга чиқди. Жамоа бунга аввалги мавсумларда ҳам жуда яқин келган эди. Бироқ бир нечта очколар етмай қолганди. Дастлаб мана шу кумуш медалгача босиб ўтилган йўл ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор эътибор учун ташаккур. Жорий йилги Суперлига баҳслари қизиқарли кечди, деб ўйлайман. Кўрган бўлсангиз медаллар учун кураш охирги тургача давом этди. Чемпионликдан ташқари қолган ўринларга интрига яхшигина кечди. "Сўғдиёна" учун омади келди.  Буни баралла айта оламан. Бу йўлда барча бирдек ҳаракат қилди. Худога шукур якунда иккинчи ўринни қўлга киритдик. 

-  2019 йил "Бунёдкор" билан бронза ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритдингиз. "Сўғдиёна" билан эса иккинчи ўрин. Лекин ОЧЛ масаласи ҳали очиқ. Қайси бири сиз учун афзал?

- Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Биз буни уддаладик. Қўлга киритилган ҳар бир совринни ўзига яраша завқи бор. Шу боис иккиси ҳам мен учун муҳим. 

- Бу йил "Сўғдиёна" учун жуда муҳим голларни урдингиз. Айниқса сўнгги турда АГМК билан баҳсдаги пенальти тепиш масъулиятини олишда нима ишонч ва куч берди?

- Жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Суперлигада 26-турда урган голимга келсак, ўша куни қизимнинг туғилган куни эди. Ичимда қандайдир ишонч сездим. Агарда АГМК дарвозасига йўл топа олсам, қизимга бағишлайман, деган ниятим бориди. Ниятим амалга ошди. 

-  "Сўғдиёна"нинг мавсум давомида кўрсатган ўйини кўп бор танқидга учради. Улуғбек Бақоев шундай паллада қандай иш тутди?

- Бизни гапиришяптими, демак тўғри йўлдамиз. Улуғбек Бақоев шундай гапларни айтганди. Ортиқча нарсаларга эътибор қилганимиз йўқ. Мақсадимиз совринли ўринларни эгаллаш эканлиги боис диққатимиз бир жойга қаратилганди. 

- Эндиликда футбол оммасининг жамоага нисбатан қараши ўзгаради. Кейинги мавсумда кўп нарса кутишади. Бунга тайёрмисизлар?

- Ушбу саволингиз жавобини вақт ҳукмига топширган маъқул. Кейинги йил жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шу боис ҳозирча ҳеч нарса, дея олмайман. 

- Клуб ўз базасига эга бўлганини ҳисобга олсак, қишки йиғинларнинг илк кунлари Жиззахда ўтказилса керак. Чунки аввалги йилларда "Сўғдиёна" чемпионат бошлангунича Тошкентда бўларди...

- Йўқ, менимча Тошкентда ташкиллаштирилса керак. Суперлиганинг барча жамоалари Тошкентда йиғилади. Ўртоқлик учрашувлари учун ҳам пойтахт бир томондан қулай. Лекин Жиззахда қолишим ҳали аниқ эмас. 

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика