UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:40"Насаф" — "Локомотив" 2:0 (матнли трансляция)  33 20:07"Андижон" - "Пахтакор" 1:3 (матнли трансляция)  110 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  7

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида

Футболда кўпроқ гол урадиган ҳужумчилар, голлардан сақлаб қолган дарвозабонлар диққат марказига кўпроқ тушади.

Аммо, майдонда "қора" ишни бажарувчи позиция вакилларига ҳар доим ҳам эътибор марказида бўлавермайди. Улар кўринмас иш қилсаларда, жамоанинг асосий "мияси" ҳисобланади. Кеча 2022 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Абдурауф Бўриев "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим бўлаги сифатида ютуқларга муносиб улуш қўшди. 


— Йил рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсанд бўлдим. Ичимда қандайдир рамзийга тушаман, деган ҳиссиёт бор эди. Тўғри бу чизиқда рақобат кучли. Лекин бундан қўрқмаслик керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

— Позициямга келсак, биринчи навбатда жамоамга фойдам тегишини истайман. Тўғри позициям ташқаридан қараганда кўзга кўринмайдиган. Бироқ асосий вазифани бажариб беради. Ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қиладиган нуқта ҳисобланади. 


— Жорий йилги мусобақаларнинг ҳар биридан тажриба олдим. Фикримча, Осиё чемпионати кўпроқ нарса берди. Чунки халқаро ўйин доим қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. 

— Испаниялик Серхио Бускетсга ўхшатишади. Менимча, ҳар бир футболчи ёшлигида Месси ёки Роналдуга мухлислик қилган. Шулар орасида мен футболни тушуна бошлаганим сари Бускетс ва Хавини кузатганман. Улар кумирларим. 

— Жаҳон чемпионатида иккита терма жамоага мухлислик қилмоқдаман. Улар Аргентина ва Испания. Месси жамоаси ўз ўйинини секин тиклаб олмоқда. Бу терма жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайман. Испания - Германия, зўр ўйин бўлади. Немисларга айни пайтда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Нима ҳам дердим, кучлиси ғалаба қозонсин.


— Кейинги режаларим "Олимпик" билан боғлиқ. Юртимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан кейин хориж жамоалари, Европа, Осиёдан ҳам таклифлар келиб тушди. Аммо ҳозир "Олимпик"да қолишга қарор қилдим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика