UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  48 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  169 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  14 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  9

"Интер Майами" эгаси: "Барселона" билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирамиз" Янгиликлар

"Интер Майами" эгаси: "Барселона" билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирамиз"

"Интер Майами" клубининг эгаларидан бири Хорхе Мас ҳужумчи Лео Месси билан шартнома имзолаш жараёни ҳақида гапирди.

"Табиийки, айни дамда дунёнинг энг яхшиси футболчисини таркибига қўшиш учун рақобат катта бўлди. Унда нафақат ПСЖ билан шартномани узайтириш, балки, "Барселона"га қайтиш ёки Саудия Арабистонига кетиш варианти бор эди. Тўғрисини айтаман, босимга бой ойларни ўтказдик. Росарио билан жуда кўп учрашувлар қилдим, Барселона, Мадрид, Париж, Майамида кўришдим.

Трансфер хавф остида бўлганми? Албатта! Чунки босим жуда катта эди. Месси "Барселона"дан юраги яримта бўлиб кетган, мухлислар билан хайрлаша олмаганди. Биз унга шундай шароит яратиб бермоқчимиз. Унга яқин йилларда "Барселона" билан ўртоқлик ўйин ташкиллаштиришга ваъда бердим. Ўйин ёки "Барселона" майдонида бўлади ёки бир амаллаб бўлса-да, ташкиллаштириб берамиз", - деди Мас.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика