UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  0 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  11 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  3 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  18 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  12 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  5 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  56 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  184 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе Янгиликлар

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе

ФИФА кунлари бошлангач бор эътибор йиғин олиб бораётган терма жамоаларга қаратилади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 18 март кунидан бошлаб навбатдаги йиғинга киришди. Вакилларимиз 22 мартга қадар Тошкентда шуғулланишади ва БААга йўл олишади. 

Бошланган йиғин, таркибга чақирилган футболчилар ва бошқа мавзу юзасидан бош мураббий Тимур Кападзега юзландик. Дастлаб эса йиғин ҳақидаги фикрларини тингладик. 

- 18 мартдан йиғинга киришдик. "Dubai Cup"  биз учун жуда яхши турнир. Мусобақада бир-бирига муносиб жамоалар қатнашади. Саудия Арабистони, БАА ва учинчи рақиб кейин иккита баҳсга қараб маълум бўлади. Саудия Арабистони билан охирги маротаба Тошкентдаги Осиё чемпионати саралашида тўқнаш келганмиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кетмоқда. Рўйхатдагиларнинг барчаси соғ-саломат. Бизни ташвишлантираётган жиҳатлар йўқ. 

- Бу сафарги йиғинга легионерлардан Жасур Жалолиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев чақирилганини кўришимиз мумкин. Иброҳимҳалил яхши формада эканлиги маълум. Лекин Жасурда "Қайрат"га мослашиш жараёни кетмоқда. Бу борада унинг чақирилиши тўғримиди?

- Тўғри. Жасур энди энди ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Уни жуда яхши биламиз. Жисмоний ҳолати яхши эканлиги кўриниб турибди. Ўзи билан ҳам гаплашдик. Барчаси профессионал даражада. Қурбон Бердиев бунга жуда жиддий қарайди. Иброҳимҳалил қолаверса Ҳусайин Норчаев, Хожимат Эркинов борасида миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан гаплашдим. Буни муҳокама қилдик. Катанец юқоридаги футболчиларни яхши билишини ва терма жамоага чақираверишимни айтди. Уларнинг ўрнида бошқа футболчиларни кўрмоқчи экан. Шундай вазият юз берганидан хурсандмиз. Бу барчамиз учун фойдали. Яхши футболчилар чиқиб келяпти. Уларни кузатяпмиз. 

- "Олимпик" клуби аъзоларининг руҳияти ҳозирда қандай? Чунки жамоа Суперлигада ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Иккита дуранг ва мағлубият қайд этилди...

- Мен бундан хавотирда эмасман. Футболчилар катта ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Ғалабалар ҳам келади. Учта ўйинда ғалабага яқин эдик. Боз устига 90 фоиз футболчиларим Суперлигада дебют қилди. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз. Кучли жамоалар билан ўйинларда камчиликларимиз кўринмоқда. Бизга шу керак. Ўзларига бўлган ишонч ортяпти. 

- Таркибда жароҳатланганлар йўқми? Дейлик Беҳзод Шамсиев ҳали тўлиқ сафга қайтмаган...

- Мазкур томондан муаммо йўқ. Шамсиев умумий гуруҳга қайтиб шуғулланяпти. Унинг салоҳиятини биламиз. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатяпти. 

- Суперлиганинг дастлабки 3та туридан қандай таассуротлар қолди? Сизни ажаблантирган жиҳатлар бўлдими? Мисол учун кўп жамоаларда услублар ўзгармоқда...

- Биринчи турда "Сурхон" билан ўйнадик.Испаниялик мураббийлар одатда пас билан комбинацион услубни тадбиқ қилишади. Лекин кучга асосланган футбол ўйнашмоқда. Бу ҳам бир тактика. Демак мураббийнинг қараши шундай. Биз учун қизиқ бўлди. Ажаблантирган жиҳат кўзга ташланмади. Жамоаларимиз кўпроқ пас орқали комбинацион ўйнашларини истардим. Жамоаларда кучли футболчилар бор. Улар бундай ўйнашни билишади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика