UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  133 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:40"Насаф" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  38 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  7

"Абрамов билан нимадир ўхшаганда Про лигада эдик" — "Динамо"нинг сербиялик легионери омадсиз мавсум ҳақида Янгиликлар

"Абрамов билан нимадир ўхшаганда Про лигада эдик" — "Динамо"нинг сербиялик легионери омадсиз мавсум ҳақида

"Динамо"нинг Суперлигага қайтгани Самарқандга катта футбол ҳавосини олиб кирганди.

Бироқ яхши тайёргарлик ва таркибдаги маҳоратли ижрочилар борлигига қарамай, клуб якунда элитада қолишни уддасидан чиқа олмади. Боз устига йил давомида мураббийлар қўнимсизлиги, таркибдаги йўқотишлар натижаларга таъсир қилди, десак муболаға бўлмайди. Аслида ҳам муаммо шундами? Бу йил "Динамо" шарафини ҳимоя қилган сербиялик футболчи Михайло Йованович Championat.asia сайтига муваффақиятсизликлар ҳақида гапирди. 

— Биринчидан, Ўзбекистон, "Динамо" ва Самарқанддек тарихий шаҳарда ажойиб йил ўтказганимни алоҳида таъкидламоқчиман. Ана шундай анъаналари, қадриятлари бор шаҳар ўзбек футболида муҳим ўрин тутишга лойиқ. Албатта, жамоанинг қуйи лигага тушиб кетганига ҳеч қачон битта сабаб ёки бир киши айбдор эмас. Футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарияти, машғулотлар, ташкилотчилик барчаси бир-бирига боғлиқ. Интернетда, тармоқларда "Динамо" Суперлигада ўйнашга лойиқми ёки йўқ каби мавзуларда кўп ёзилди. Шу боис муваффақиятсизликка ягона омил йўқ, деган бўлардим. 



— Фаолиятим давомида Европа ва Осиёнинг турли мамлакатларда тўп тепиб тажриба орттирганман. Таклиф тушгач, қандай жамоага бораётганимни билардим. Стадионлар, шароитларга келсак, масалан, мен Чехияда 5 йил ўйнадим. У ерда ҳар бир клубнинг инфратузилмаси, спорт базаси бор. Барча нарса етарли. Арманистонда ўйнаганимда эса оддий шароит билан биз чемпион бўлдик. Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Яъни мукаммал ҳолатда ҳам муваффақият қозонавермайсиз. Икки чемпионат мисолида тушунтирдим. Фикримча, ҳар бир клуб жамоада сифатни сақлаб қолиб, ёш футболчиларни етиштириш ва пойдеворни мустаҳкамлаш орқали ютуқларни қўлга киритиши мумкин. Ўзбекистондаги "Насаф" бунга яққол мисол. 

Тушунишимча, мураббий Предраг Роган жамоадан яхшироқ хизмат кўрсатилишини кутган, биринчи навбатда, бу машғулотлар учун яратилган шароит билан боғлиқ. У ерда бошиданоқ тушунмовчилик ва норозиликлар бўлган. Клуб эса буларнинг ўрнини Туркиядаги яхши йиғин орқали қоплашга ҳаракат қилди. Самарқанд клуби инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини, Суперлигада янада яхшироқ қатнашиш учун замонавий база ва қўшимча майдонларга эҳтиёж борлигини ҳамма тушуниб турганди. Бу ерга келганимдан сўнг барча вазият ҳақида гапиришди. Мен ўз истагим билан шартнома имзоладим. Шу боис нимадандир нолишга ёки ранжишга ҳаққим йўқ эди. Фақат имкон қадар жамоага ёрдам бергим келди. Шаҳар ва мухлислар Суперлигага ҳақли. Келажакда вазият янада яхшиланади, деб ўйлайман. 


— Александр Глишич жамоани кучайтириши кутилганди. Шартнома имзолаган легионерларга ҳамма катта умид боғлади. Илк учрашувданоқ голлар уриши керак, деган фикрлар янгради. Қайсидир маънода бу хато дейиш мумкин. Чунки ҳар бир футболчига янги муҳитга, услубга мослашиш учун маълум бир давр керак. Глишичнинг ўзи ҳам маълум бир босимни ҳис қилди. Баҳорги беллашувларда анча яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай, қониқарли натижага эриша олганимиз йўқ. Балки ўша паллада клуб Глишичдан мамнун бўлмаган бўлиши мумкин. Аммо бизга ҳар бир ўйинчи керакли пайтда апрель ойидаёқ шартнома бекор қилинди. Трансфер ойнаси ёпиқлиги учун унинг ўрнига футболчи олишнинг имкони бўлмади. Менимча, икки томон келишувни тўхтатишни хоҳлади.

— Мураббийлар ўзгариши ҳақида гапирсам, Предраг Роган ва Иван Йевич билан мураббийлар штабини шакллантирди. Барчамиз яхши бўлишига ишондик. Кўпчилик кўриб ишини мақташди, стратегияни маъқуллашди. Аммо клуб тезда яхши натижаларни кўзлади, сабр қилмади. Шахсан мен мураббийларни тез-тез ўзгартириш тарафдори эмасман. Мураббийга ўз фалсафасини футболчиларга сингдириш учун вақт зарур. Роганга ўзбек футболи билан тўлиқ танишиб олгач яна бир трансфер ойнаси керак эди. Кейинчалик Андрей Шипилов билан ишладик. Унга вақт етишмади. Натижа бўлмагач клубни тарк этди. 

Сўнгги мураббий - Вадим Абрамов. У ёмон натижалар қайд этиб келаётган жамоа бошқарувига келди. Ўзининг ғояларини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрди. Ўринбосарлар жамоасидан ёш футболчиларни жалб қилди. Аммо бу иш бермади, дея оламан. Нимадир ўхшаётганда аллақачон Про лигада эдик. Охирги икки турдаги ғалабалар ҳам ёрдам бермади. Маълум бўлдики, бу йил ишлаган 3та мураббий ҳам натижа кўрсатгани йўқ. Балки клуб сабр қилиши керакдир. Балки футболчилар Суперлига босимига чидай олмагандир. Юқорида таъкидладим, барчаси бир-бирига боғланган. 


— Келажакка интиладиган клуб биринчи ўринда замонавий академияга эга бўлиши, шунинг негизида таркибни шакллантириши даркор. Ҳоким ва бош ҳомий "Динамо" футболчилари учун янги база ва машғулот маркази қуриш тарафдори эканликлари ҳақида эшитдим. Бу амалга ошишига тилакдошман. Таркиб ҳам барқарорлашишига ишонаман. Мавсум тугагач клубдан ҳеч ким боғланмади. Мен жамоада қолмаслигим аниқ. "Динамо"нинг тезроқ элитага қайтишини ва узоқ вақт муваффақиятли иштирок этишини истайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика