UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  0 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  6 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  1 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   6 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  7 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  32 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  11 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  6

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор бугунги "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни" билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Футболда журналистларнинг ўрни катта.

Ўйинга келадиган бўлсак "Хоразм" жамоаси натижа учун ўйнайди ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Тезкор гол урганимиз фойдамизга хизмат қилди. Бугунги ўйин учун барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бу мавсумда "Машъал" ҳали гол ўтказгани йўқ. Бунинг сири нимада?

- Бунинг барчасининг тагида футболчиларнинг меҳнати ётибди. Жамоавий ўйин ва натижага эришиш.

- Бугун ғалабага тезкор гол сабаб бўлди дедингиз. Сиз ҳам футболчи бўлгансиз, тезкор гол қўйиб юборилганида қандай қилиб натижани ўз томонига ўзгартирса бўлади?

- Агар сиз доим ҳимоявий ўйин намойиш этаверсангиз ҳисобда ортда қолаётан пайтда ҳужумкорликни ошириб гол уриш қийин. Шу боис бошқа пайт ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб туриш керак.




- Муртозаев жамоа сардори сифатида ҳам ўйнади, аммо охирги пайтларда у захирада қолмоқда...

- Сабаби Анвар Муродов айни пайтда машғулотларда рақобатда ютиб чиқмоқда. Муртозаев ҳам машғулотда ишламоқда, аммо мураббийлар Муродовни танлашди.

- "Машъал" кубокда гуруҳда кейинги босқичга чиқди. Қайсидир интервьюингизда кубокда раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган дедингиз. Йигитлар босимсиз ўйнагани учун кейинги босқичга чиқдими?

- Йўқ, раҳбарият олдимизга вазифа қўймаган бўлса ҳам мураббийлар томонидан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун тушамиз. Бундан ташқари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга мукофот пуллари берилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон U-23 терма жамоасини тарихий натижа - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман!


Машъал

Иброҳим Ғанихонов - 7', Анвар Муродов - 9', Рустам Абдухамидов - 70', Ҳумоюн Муртозаев - 90'

Про лига. 6-тур

03/05/2024, 19:00

0
:
4
Тугади

Хоразм

45'
90'
7'  Иброҳим Ғанихонов
9'  Анвар Муродов
70'  Рустам Абдухамидов
90'  Ҳумоюн Муртозаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 май 15:36:27
VafoqulJumaqulov
Ассалому алайкум !
Барокалла "Машъал" яшанг азаматлар!
Асрор чин юракдан омад тилайман !
championat.asia
Яндекс.Метрика