UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  146 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:40"Насаф" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  40 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  9

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида Янгиликлар

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида

Бу йил Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.

Жамоа таркиби кучайтирилишдан ташқари мураббийлар штаби ҳам янгича кўриниш олмоқда. Аввал хабар берганимиздек, "темирйўлчилар"ни сербиялик мутахассис Александр Стоймирович қабул қилиб олади. "Локомотив" Стоймирович учун Ўзбекистондаги тўртинчи жамоа бўлади. 

- Ўзбекистондаги 3та жамоа билан 3 хил натижа. Мавсум ҳали якунига етмади ва ОКМКда медаллар учун имконият бор. Умуман Олмалиқдаги биринчи мавсум аввалгиларидан фарқ қилдими?
- Яна бир мавсум деярли якунига етай деб қолди. Ўзбекистондаги учинчи мавсумим. Ҳар ҳолда енгил ўтгани йўқ. Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бордик. Жароҳатлар, натижаларга келсак, жамоа 3та мусобақада ўйнашга истаймизми ёки йўқ қийналди. ОЧЛда ҳам осон бўлмаяпти. Футболда бундай вазиятлар бўлиб туради ва табиий қараш керак. Суперлиганинг сўнгги туридан сўнг мавсум муваффақиятли ёки аксинча ўтгани ҳақида тўлиқ хулоса қилиш мумкин.

- Ҳар мавсумда жамоа алмаштираётганингиз ниманинг белгиси?
- Бунга сабаб ўзимга бўлган янги чақирув, деб биламан. Мен бир жойда кўп ишласам ўсишдан тўхтаб қоламан. Инсон ўз ишидан қониқса, ривожланмайди. Менинг ўз мақсадим бор ва бу борада ҳаракат қиляпман.

- Мавсум охирига келиб ОКМК ва бошқа жамоаларда жароҳатлар, жисмоний ҳолатдаги камчиликлар юзага чиқа бошлади. Бу жараённи мавсумга тўғри тақсимламасликданми?
- Бошқа жамоаларда нима бўлаётганини гапиришни истамайман. Чунки бошқа жамоа мураббийига бу ҳақида фикр билдириш нотўғри. Уларда бунга масъул жавобгар шахслар бор. Бу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш керак. Жароҳатлар ҳақида инструктор сифатида ўқитиш давомида кўп гапириб келаман.

 

- Сизнингча жисмоний юкламани қандай ва қайси пайтда бериш керак? Камайтириш ёки қўшиш жараёни қандай? Суперлигада қайси жамоа бу тарафлама яхши таассурот қолдирди?
- Ҳар бир жамоада ўзининг штаби бўлади ва бош мураббийи бор. Улар мақсад қўяди ва шу йўлда ҳаракат қилишади. Машғулотлар жараёни ишлаб чиқилади. "Сурхон" жамоаси жисмоний томонлама менга ёқди. Бу футболчиларнинг генетик, физик, специфик ҳолатига боғлиқ. Ўзбек футболига катта тезлик етишмайди. Спринтирлик сифатлар камлик қилади. Спринт  югуриш муҳим. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қанча масофа босиб ўтганлиги каби факторлар бор. Бу жараённи ҳам таҳлил қилиш лозим.

- "Локомотив"да энди бошқа функцияда ишлайсиз яъни бош мураббий лавозимида.
- Клуб билан шартнома имзолашга яқин турибман. Аммо ҳали юз фоиз аниқ эмас.

- Атрофингизга қандай мутахассисларни жамлашни режалаштиргансиз?
- Жамоага келсам сербиялик ёрдамчим бўлади. Қолган мураббийлар ўзбеклар. Лекин ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

- Маълумки, Суперлигада мураббийдан Про лицензияси талаб қилинади. Сизда бу борада муаммо бўлмайдими?
- Менда Про лицензияси билан муаммо йўқ. Албатта, Про лицензиясини оламан.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика