UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  0 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  2 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  9 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  22 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  19 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  33 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  183

Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Тайёрлаган режамиз бироз иш бермади. Танаффусда ўзгаришлар қилдик ва иккинчи таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Голдан сўнг ҳужумга янада кўпроқ эътибор бердик. Ўйин сўнгида ҳисобни тенглаштирдик, аммо камбэк амалга оширишга вақт етмади.

- Биринчи бўлимдан сўнг Фарруҳ Икромов ва Дамир Темировларни захира олдингиз. Эрта ўзгаришларга қўл урганингизга асосий сабаб нима? Бугунги учрашувга асосий таркибни танлашда хатога йўл қўйдингизми?

- Бу футболчиларнинг ўйини чиқмади. Шу сабабли уларни захирага олдим. Уларнинг ўрнига майдонга тушган футболчилар ўйинни янада кучайтирди. Омадсиз ўйинлар бўлиб туради.

- Гол ўтказиб юборилганидан сўнг жамоангиз ҳужумга кўпроқ ўта бошлади. Анваржон Ҳожимирзаев эса бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди ва жамоангиз ҳужумлари янада хавфлироқ бўлишига асосий сабабчи бўлди, бироқ Ҳожимирзаев рақиб дарвозасига зарба бериш мумкин бўлган бир нечта қулай вазиятларда шерикларига пас берди. Ҳожимирзаев кучли зарбага эга эканлигини ўтган мавсум Про-лига ўйинларидан билиб олган эдик. Ҳожимирзаев бугун нега ўзи зарба бермади? Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Йўқ. Мен Анвардан кўпроқ ўзи зарба беришини сўрайман. Анваржон узоқ масофадан яхши зарба бера оладиган футболчи. Лекин бу футбол ва ўйин вақти футболчининг қарори ўзгача бўлиши мумкин. Бу биз ҳис эта олмаймиз, футболчи майдонда қарор қабул қилади. Ҳожимирзаев зарба бермаган бўлса, демак қаердадир яхшироқ позицияда турган жамоадошини кўрган ва унга пас берган. Ўйин давомида бир нечта вазиятларда у нега зарба бермаганига ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Лекин уни танқид қилмайман, сабаби у майдонда қарор қабул қилади. Биз четдан кўриб фикр билдиришимиз мумкин ҳолос.

- Ратиньонинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда бразилиялик футболчини майдонда кўрамизми?

- Аниқ жавоб бера олмайман. Икки кун аввал ҳам уни ўйинга тайёрлаётган эдик, аммо сўнги паллада уни яна жароҳати безовта қилди. "Пахтакор"га қарши ўйинга бир неча кун қолганда аниқ ҳулосага кела оламиз. Ратиньонинг йўқлиги биз учун катта ёқотиш.

- "Динамо" яхши таркиб йиғди ва ёмон ўйнамаяпти. Бироқ жамоангизга стабиллик етишмаяпти. Ўзбекистон кубогида ҳам кучли рақибларга қарши мағлуб бўлмадингизлар, аммо "Динамо" барибир гуруҳда қолиб кетди. "Динамо" қачон ўйинига яраша натижа кўрсата бошлайди? Ўйин сифати яхши, аммо натижа йўқ. Бунга сабаб нима?

- Биз ўзимиз ҳам бундай ҳолатга тушиб қолишимизни ўзимиз ҳам кутмаган эдик. Сифатли ўйин деб таъкидлаб ўтдингиз. Ўйинимиз яхши бўлса, демак яқин орада натижа ҳам яхшиланади. Дарвозабонларимиз оддий вазиятларда ҳам қўпол хатога йўл қўймодқа. Бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

- Ҳеч ким пул ҳақида сўрамади. 4 ойдан буён ойлик берилмаётган бўлса, қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин(кулади).



Рейтинг: +11   

Фикрлар

+5   
13 май 23:34:44
Job Ir
Uz paxtakor Uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хакамларга пул берорме Футболчиларгаям беришкерекде Абрам
Хакамлик хакида сизлар гапирманглар. Деярли 30 йил хакамларни сотиб олиб халкни асабини едингларку. Энди виждонинглар ишлаб кетдими. Хозир хам хакамлик тугрисида доим Пахтакор уйинида шубхали карорлар учраб туради
+2   
14 май 01:28:33
Ндракбабб
Бурханов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
sizga beramiz bitta xususiy club uziz rivojlantiraszmi kalla bormi oladigan odam bumasa usha clubni qande rivojlantiradi sal fiklang
Хамма мия сизда, оламан деган тиқилиб ётибди мени клуб оладиган кўп пулим йўқ кейин ўша оламан деганларга давлат бермаяпти чунки тайёр совғин сигирни йўқотишни исташмаяпти бу футбол клубларни орқасидан қанча қанчаси миллионер эмас милиардер бўлиб ётибди ишонмасангиз секин суриштириб кўрингда
+2   
13 май 23:19:46
Кодиржон Жалилов
Уят самаркандай шахарди 1 тагина клубини таминлай олмаса стадион килиб бермаса уша рахбарларди пули 4 кунга кечиксин кутини йиртиб дод солади кибрди екволган куркинглар Худодан бировди хаки емон улардиям оиласи бола чакаси сарф харажати бор
+1   
14 май 08:41:03
Азик Asian
Республикада энг кучли туризм салохиятига эга булган ва ахолиси жихатдан республикада биринчи уринда турган вилоятда битта футбол жамоасини молиялаштира олмаслик ута кулгули. Тошкент вилоятида 5 та жамоани,водийда 3 та жамоани эплашпти. Демак ё у ёкда ё бу ёкда коррупция ута ривожланган.
+1   
13 май 22:38:09
Khaydarov Khaydarov
Unaqa qilib futbol oʻynagandan yigʻishtirish kereda, Futbol Kamanda KEREMAS ekan Jamoani tarqatib yuborish kereda Ashi Qorni to'q raxbarilar. Hammani bola chaqasi bor.
   
14 май 14:43:35
Negmat Negmatov
Ассалому алейкум хурматли футбол ишкибозлари. Бу Динамо Самарканд --га касаллик 4- -5 ойлаб маош бермаслик , хар 2 йилда шу ахвол. Бу йил бир илож килиб супер -лигада амалаб колади, кейинги йил яна 1-лигада тушиб кетади. Хозирги таркиб чаккимас, мураббий хам яхши, ишкибозларга гап йук, локинин ойлик -маош булмагандан кегин нима килсин, ё дуранг уйнайди ё ютказади, уят шундай шахри азимда битта командани нормал саклаб тура олмаслик .
   
14 май 00:36:52
ОМАДБЕК
Айрим "ПИЁДА ЮРУВЧИ"ларни" ШАРОФАТИ" билан Самарқандда Динамога тегишли жойлар қолди сотилмаган....
Хамма жой эгали бўлиб озгина ёмғирда сув босгани нотўғри лойихалаштиришни исботи!!!
Эссиз шундай клуб тугатилиш йўлига кириб қолди!!!
   
13 май 23:35:59
Job Ir
Ндракбабб фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамма футбол клубларни хусусийлаштириш керак, давлатни пулини емай ўзларини ўзлари эплайдиган бўлсин давлатни қарамоғида бўлса харом луқмалар пулларни футболчиларга бермай ўзлари еб қўяверади, футболга давлат жуда катта маблағ ажратади
Буни иложи йук хусусий клубларни йук килишади давлатни пулини умаришга урганиб колган коттаконлар
   
13 май 23:34:51
Бурханов
Ндракбабб фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамма футбол клубларни хусусийлаштириш керак, давлатни пулини емай ўзларини ўзлари эплайдиган бўлсин давлатни қарамоғида бўлса харом луқмалар пулларни футболчиларга бермай ўзлари еб қўяверади, футболга давлат жуда катта маблағ ажратади
sizga beramiz bitta xususiy club uziz rivojlantiraszmi kalla bormi oladigan odam bumasa usha clubni qande rivojlantiradi sal fiklang
   
13 май 22:55:33
Uz paxtakor Uz
Хакамларга пул берорме Футболчиларгаям беришкерекде Абрам
   
13 май 22:52:01
prime_7
Odilbek77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hali beri ochilmaydiganga oʻxshaydi. MTRKda shuni harakatida yurishiptiykan.
shunday deng menam telegramda ukigandimda foreign languages kanalining urniga ochiladi deb
   
13 май 22:42:35
Ндракбабб
Хамма футбол клубларни хусусийлаштириш керак, давлатни пулини емай ўзларини ўзлари эплайдиган бўлсин давлатни қарамоғида бўлса харом луқмалар пулларни футболчиларга бермай ўзлари еб қўяверади, футболга давлат жуда катта маблағ ажратади
   
13 май 22:38:22
Maftuna Egamberdiyeva
4oy kup
   
13 май 22:37:55
Maftuna Egamberdiyeva
Ok
   
13 май 22:29:09
David Terezege
Энди 4 ой буптию
championat.asia
Яндекс.Метрика